Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
2-масала Божхона майори М. Ўзбекистон Республикаси ЖК 210-моддасининг учинчи қисми ―в‖ банди билан айбланиб, ўн икки йилга озодликдан маҳрум 75 этилган ва жазо қаттиқ тартибли колонияда ўталиши белгиланиб, майор унвони бекор қилинган. – Суд томонидан колония турини белгилашда ва махсус унвонни бекор қилишда қонун талабларига риоя қилинганми? – Асосий ва қўшимча жиноий жазо турларини санаб беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 3-масала Жиноят ишлари бўйича туман суди вояга етмаган Ш.га Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддасининг биринчи қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда, икки йил муддатга ахлоқ тузатиш ишига жазоси тайинлаган. – Суд ҳукмининг қонунийлигига баҳо беринг. – Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси кимларга нисбатан тайинланиши мумкин эмас? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 4-масала Фуқаро Г. Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг иккинчи қисми ―а‖ бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбланиб, унга нисбатан юритилган жиноят иши судга юборилган. Суд муҳокамаси даврида Г.нинг хомиладорлиги аниқлаган. Суд томонидан унга нисбатан шу модда билан ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан икки йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. – Суд ҳукми қонунийми? – Аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси қандай муддатлар доирасида тайинланиши мумкин? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 5-масала Фуқаро Т. Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг иккинчи қисми ―а‖ банди билан айбланиб, уч йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан шартли ҳукм қилинган. – Суднинг қарори қонунийми? – Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қандай муддатлар доирасида тайинланиши мумкин? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 76 6-масала Ўғрилик жиноятини содир этган ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчиси П.га Ҳарбий суд томонидан бир йил муддатга хизмат бўйича чеклаш жазоси тайинланган. – Суднинг қарори қонунийми? – Хизмат бўйича чеклаш жазоси қандай муддатлар доирасида тайинланиши мумкин? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 7-масала Суд ҳукмга кўра, ҳарбий қисм мансабдор шахси капитан Т. ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганликда айбдор деб топилиб, унга икки йил муддатга интизомий қисмга жўнатиш жазоси тайинланган. – Суд ҳукмининг қонунийлигига баҳо беринг. – Интизомий қисмга жўнатиш жазоси қандай муддатлар доирасида тайинланиши мумкин? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 8-масала Суд 16 ѐшли фуқаро О.ни Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жиноятда айбдор деб топиб, унга ўн беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташни белгилаган. – О.га нисбатан қонуний жазо тайинланганми? Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling