Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
38-масала 
2003 йил 15 февралда ЖК 131-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда 
тутилган жинояти учун 4 йил 8 ойга хукм қилинган Ю. 2009 йил 8 март куни 
жазони биргаликда ижро этган Ч.га нисбатан ЖК 119-моддаси 3-қисми «д» 
бандида назарда тутилган жиноятни содир этган. 
– Суд ушбу ҳолатда жазо тайинлашнинг ыайси ыоидасига кщра жазо 
тайинлайди. Жазоларни тўла, қисман қўшиш, оғирини енгил қоплаш орқали 
узил-кесил қанча муддатгача озодликдан махрум қилиш жазосини 
тайинлаши мумкинми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
 


86 
39-масала 
Фуқаро Ш. ЖК 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ўғрилик, ЖК 
120-моддасида назарда тутилган бесоқолбозлик жиноятлари учун айбдор деб 
топилган. Ўғрилик жинояти учун 1 йил 11 ой аҳлоқ тузатиш ишлари
бесоқолбозлик жинояти учун 2 йил 6 ой озодликдан махрум қилиш 
жазоларини тайинлади. 
– Ҳар хил турдаги асосий жазоларни қўшиш қоидасига кўра суд жазо 
турлари муддатларини қўшади? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
40-масала
2014 йилнинг 26 июнь куни фуқаро Қ. ЖК 277-моддаси 1-қисмида 
назарда тутилган безорилик жиноятини содир этган, шу йилнинг 27 июнь 
куни фуқаро И.нинг хонадонига калит танлаш йўли билан кириб унга 
нисбатан ЖК 164-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган 
босқинчилик жиноятини содир этган. Суд Қ.нинг содир этган жиноятлари
яъни безорилик учун 1 йилга озодликдан махрум қилиш, безорилик учун 9 
йилга озодликдан махрум қилиш жазоларини тайинлади. Тайинланган 
жазоларни тўла қўшиш йўли билан узил-кесил 10 йил озодликдан махрум 
қилиш жазосини тайинлаб, тайинланган жазо муддатини умумий тартибли 
колонияда ижро этиш учун хукм қилди. 
– ушбу ҳолатда суд қйаси қоидага кўра жазо тайинлайди? 
– Суднинг ҳукми тўғрими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling