Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 10 декабрда 1291-сон
Download 23.51 Kb.
|
Ломбард фаолиятини лицензиялаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. ЛИЦЕНЗИЯГА ОИД ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ломбард фаолиятини амалга оширишга махсус рухсатнома (лицензия)га эга бўлган ҳолда ломбардлар фаолияти фақат ихтисослаштирилган юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Улар фаолиятининг асосий мақсади фуқаролардан шахсий истеъмол учун мўлжалланган кўчар мол-мулкни гаровга олинган ҳолда, қисқа муддатли кредитлар ажратишдан иборатдир. 2. Ломбардлар фаолиятини лицензиялашни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги матнда - лицензияловчи орган) амалга оширади. 3. Ломбардлар фаолиятини амалга ошириш учун лицензия белгиланмаган муддатга берилади. 4. Ломбардлар фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш, лицензиянинг амал қилишини тухтатиб туриш, тугатиш, лицензияни қайта расмийлаштириш ҳамда бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарори билан расмийлаштирилади. (АВ 15.06.2020 й. 1291-11-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг) 5. Юридик шахсга ломбард фаолиятини амалга ошириш учун ҳуқуқ лицензия берилган вақтдан бошлаб кучга киради. 6. Лицензияни бошқа юридик шахсга бериш тақиқланади. II. ЛИЦЕНЗИЯГА ОИД ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР 7. Ломбард ўз фаолиятини амалга оширишда, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик талабларига амал қилиши шарт. 8. Ломбардлар фаолиятини амалга оширишга лицензия, 500 млн. сўм миқдорида энг кам устав фонди шакллантирилган ҳолда, ломбард сифатида қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган юридик шахсга берилиши мумкин. (АВ 10.10.2017 й. 1291-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши) Ломбарднинг устав фонди ломбард муассислари тўлаган пул маблағларидан шакллантирилади. Кредитга ва гаровга олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб этилган маблағлардан ломбарднинг устав фондини шакллантириш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди. АВ 03.10.2019 й. 1291-10-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ 8-1-банд ўз кучини йўқотган 8-1. Фаолият юритаётган ломбардлар 2019 йилнинг 1 январигача устав капиталларининг минимал миқдорларини мазкур низомнинг 8-бандига мувофиқ белгиланган минимал талаблар даражасига келтирилишини таъминласин. (АВ 10.10.2017 й. 1291-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ киритилган банд) 9. Лицензия олиш ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан қайта расмийлаштириш учун ариза бериш пайтида, ломбард Марказий банкнинг тегишли ҳудудий бош бошқармасининг бино ва унинг касса хоналари техник мустаҳкамлиги ҳамда ёнғинга қарши қўриқлаш ва фавқулодда огоҳлантирувчи сигнализация воситалари билан таъминланганлиги, ўзаро ишлашни ва ахборот алмашинуви тизимини таъминлаш учун сифатли алоқа линияси, шунингдек бухгалтер ҳисоботи операцияларини ўтказиш бўйича дастурий таъминоти тўғрисидаги хулосасига эга бўлиши керак. (АВ 03.10.2019 й. 1291-10-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг) 9-1. Ломбард бошқарув органининг раҳбари лавозимига тавсия эталадиган номзодга қўйилган талаблар: иқтисодий олий маълумот; банк-молия соҳасида икки йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига, шунингдек бенуқсон ишчанлик обрўсига эга бўлиши керак. Бунда, иқтисодиёт соҳасидаги ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар бенуқсон ишчанлик обрўсига эга эмас деб топилади. (АВ 15.06.2020 й. 1291-11-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг) Download 23.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling