Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 17 июлда 1595-сон
Download 136.5 Kb.
|
4-сонли БХМС
6-§. СОТИШНИНГ СОФ ҚИЙМАТИ
40. Товар-моддий захиралар, агар сотишнинг соф қиймати уларнинг таннархидан паст бўлса, сотишнинг соф қиймати бўйича акс эттирилади. Сотишнинг соф қиймати товар-моддий захираларнинг ҳар бир бирлиги (тури) бўйича белгиланади. 41. Сотишнинг соф қийматини аниқлаш мақсадида товар-моддий захираларни қайта баҳолаш - улар қийматини жорий қийматга мувофиқлаштириш мақсадида товар-моддий захиралар қийматини вақти-вақти билан аниқлаштиришдир. 42. Товар-моддий захиралар уларнинг алоҳида бирликлари таннархини қайта баҳолашни ўтказиш санасида шаклланган ўхшаш баҳоланадиган товар-моддий захираларнинг ҳужжат билан тасдиқланган жорий қийматлари бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан қайта баҳоланади. Қайта баҳолаш ташкилот томонидан мустақил равишда ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига (лицензиясига) эга бўлган ихтисослаштирилган ташкилот (мутахассис-экспертлар)ни жалб этиш орқали амалга оширилади. 43. Товар-моддий захиралар бирлигининг жорий қийматини ҳужжатли тасдиқлаш учун ташкилотнинг ихтиёрига кўра қуйидагилардан фойдаланиш мумкин: а) ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг расмий дилерлари, товар-хом ашё биржалари, кўчмас мулк биржаларидан ёзма шаклда олинган товар-моддий захиралар ўхшаш бирлигининг жорий қиймати (нархи) тўғрисида маълумотлар; б) харид қилиш санасида (тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганида) ЭАВда товар-моддий захиралар бирлигининг таннархи тўғрисида маълумотлар, бунда хорижий валюталар курсларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қайта баҳолашни ўтказиш санаси ва товар-моддий захираларнинг тегишли бирлигини харид қилиш санасида белгиланган сўмга нисбати сифатида белгиланадиган ҳисоб-китоб коэффициенти қўлланади; в) тегишли давлат органларидаги мавжуд бўлган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар; г) қайта баҳолашни ўтказиш даврида оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётларда чоп этилган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар; д) баҳоловчининг товар-моддий захиралар тегишли бирлигининг жорий қиймати тўғрисидаги ҳисоботи. 44. Товар-моддий захиралар, агар улар шикастланган, тўлиқ ёки қисман эскирган ёки уларни сотишнинг соф қиймати пасайган бўлса, арзонлаштирилиши мумкин. Товар-моддий захираларнинг қиймати, агар эътироф этилган бутлаш харажатлари, захираларни товар кўринишига келтириш бўйича ишлар ёки мўлжалланган сотиш харажатлари ошган бўлса, камайтирилиши мумкин. Товар-моддий захираларни сотишнинг соф қийматига қадар таннархдан паст арзонлаштириш амалиёти захираларнинг ҳаддан ташқари тўпланиши ва уларнинг секин айланувчанлиги ҳолларида товар-моддий захиралар молиявий ҳисоботда уларни сотиш ёки ишлатишдан кутиладиган суммадан юқори акс эттирилмаслиги учун қўлланади. 45. Товар-моддий захиралар одатда “моддалар бўйича усул” асосида сотишнинг соф қийматига қадар арзонлаштирилади. Бунда бир турдаги ёки ўзаро боғланган товар-моддий захираларни гуруҳлашдан, яъни: маҳсулотнинг биргина ассортиментига тааллуқли бўлган; худди ўша вазифа ёки пировард ишлатишга эга бўлган; биргина географик ҳудудда ишлаб чиқариладиган ёки бозорида талаб қилинадиган; маҳсулотнинг ушбу ассортиментида бошқа материаллардан амалда алоҳида баҳоланиши мумкин бўлмаган товар-моддий захиралардан фойдаланиш мумкин. Товар-моддий захираларни муайян тармоқ ёки биргина географик зонада тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар) ёки товар-моддий захираларга таснифлашга асосланиб арзонлаштириш тўғри эмас. 46. Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва бошқа материаллар, агар улардан тайёрланган маҳсулот жорий қийматда сотилса, таннархдан паст қилиб арзонлаштирилмайди. Бироқ, агар материаллар нархининг тушиши муносабати билан тайёр маҳсулот нархи пасайтирилса, яъни ушбу материаллардан тайёрланган тайёр маҳсулотнинг таннархи мазкур тайёр маҳсулотни сотишнинг соф қийматидан ошса, материаллар қиймати камайтирилиши лозим. Шунга ўхшаш материалларни сотиб олиш харажатлари сотишнинг соф қийматини баҳолашнинг энг ишончлиси бўлиши мумкин. 47. Товар-моддий захиралар таннархининг ушбу товар-моддий захираларни сотишнинг соф қиймати суммасидан ошадиган суммаси, яъни қайта баҳолаш натижасида товар-моддий захираларнинг арзонлашиш суммаси у юзага келган ҳисобот даврининг харажатларига киритилади. 48. Ҳар бир кейинги даврда сотишнинг соф қийматини янгидан қайта баҳолаш ўтказилиши мумкин. Иқтисодий конъюнктуранинг ўзгарганлиги сабабли ташкилотнинг мулкидаги илгари қиймати пасайтирилган товар-моддий захирани сотишнинг соф қиймати ошган ҳолда тегишли ҳисобдан чиқариш суммаси шу тариқа тикланадики (тиклаш дастлабки ҳисобдан чиқариш миқдорлари билан чекланган), бунда янги баланс қиймати мазкур БҲМСнинг 51-бандида назарда тутилган тартибда ушбу икки қийматнинг энг ками - таннарх ёки қайта кўриб чиқилган сотишнинг соф қийматига қадар келтирилади. Download 136.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling