Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 17 июлда 1595-сон


Download 136,5 Kb.
bet10/10
Sana21.04.2023
Hajmi136,5 Kb.
#1370402
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-сонли БХМС

12-§. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАРНИ
ҲИСОБГА ОЛИШНИНГ ТИЗИМЛАРИ

79. Маҳсулот ишлаб чиқариш, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнининг характери ва хусусиятларига боғлиқ ҳолда товар-моддий захиралар ҳисоби қуйидаги: узлуксиз (доимий) ёки даврий ҳисобга олиш тизимларидан бири бўйича амалга оширилиши мумкин.


80. Товар-моддий захираларнинг узлуксиз ҳисобга олиш тизимидан фойдаланилганда товар-моддий захираларни ҳисобга олиш счётларида уларнинг келиб тушиши ва чиқиб кетиши бўйича операциялар батафсил акс эттириб борилади. Товар-моддий захираларни узлуксиз ҳисобга олиш тизимида бутун ҳисобот даври мобайнида товар-моддий захираларнинг қолдиғи суммалари ва сотилган (чиқиб кетган) захираларнинг таннархи тўғрисидаги маълумотлар олиниши мумкин. Сотилган товар-моддий захираларнинг таннархи, сотишнинг боришига қараб сотилган маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) таннархини ҳисобга олиш счётларида акс эттирилади.


81. Даврий ҳисобга олиш тизими қўлланилганида ҳисобот даври мобайнида товар-моддий захираларни ҳисобга олиш счётларида уларнинг келиб тушиши ва чиқиб кетишининг батафсил ҳисоби юритилмайди. Товар-моддий захираларнинг ҳақиқатдаги мавжудлиги уларни инвентарлаш натижалари бўйича аниқланади. Сотилган (чиқиб кетган) товар-моддий захираларнинг таннархи уларни инвентарлаш якунланишига қадар аниқланиши мумкин эмас. Сотилган (чиқиб кетган) товар-моддий захираларнинг таннархи давр бошидаги қолдиқ суммаси ва давр мобайнида тушумларни қўшиш ҳамда давр охиридаги қолдиқ суммасини айириш йўли билан аниқланади.


Товар-моддий захираларни ҳисобга олишнинг қўлланадиган тизими ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.
13-§. АХБОРОТНИ ОЧИБ БЕРИШ
82. Молиявий ҳисоботда қуйидагилар очиб берилиши лозим:
а) товар-моддий захиралар қийматини аниқлаш чоғида қабул қилинган ҳисоб сиёсати, шу жумладан товар-моддий захиралар қийматини баҳолашнинг қўлланадиган усуллари;
б) товар-моддий захираларнинг якуний баланс суммаси ва баланс суммаси ташкилотга мувофиқ келадиган таснифда;
в) сабабларини баён этган ҳолда, товар-моддий захираларни сотишнинг соф қийматига қадар жиддий ҳисобдан чиқариш;
г) ҳар қандай қисман ҳисобдан чиқарилган суммани тиклаш суммаси;
д) хўжалик фаолиятининг ҳисобдан чиқарилган товар-моддий захираларни тиклашга олиб келган ҳолатлари ёки воқеалари;
е) мажбуриятлар учун кафолат сифатида гаровга қўйилган товар-моддий захираларнинг баланс қиймати;
ж) ҳисобот даврида чиқиб кетадиган товар-моддий захиралар таннархи.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 282-модда.
Download 136,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling