Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 12 майда 1806-сон
Download 60.63 Kb.
|
sug‘urtalovchilar va qayta sug‘urtalovchilarning to‘lov qobiliyati to‘g‘risida
СА х 100% УС х 100%
СК = ____________ ёки СК = ______________ , бу ерда: УК УК СК - суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) барча боғлиқ шахслар билан фаолиятининг кўрсаткичлари; СА - суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан битта боғлиқ шахсда жойлаштирилган активлар; УС - барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси; УК - устав капитали. 29. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан битта боғлиқ шахсда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) устав капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги шарт, агар қонун ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига (қайта суғурталовчига) тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шўъба корхоналар (шўъба хўжалик жамиятлари) бундан мустасно. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси суғурталовчи (қайта суғурталовчи) устав капиталининг 100 фоизидан ошмаслиги шарт, агар қонун ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига (қайта суғурталовчига) тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шўъба корхоналар (шўъба хўжалик жамиятлари) бундан мустасно. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларни боғлиқ шахсларда фақат суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) Кузатув кенгаши ёки бошқа ваколатли органи рухсати билан инвестиция қилинаётган маблағларнинг ликвидлиги, фойдалилиги ва қайтарилишини, шунингдек мазкур Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган техник-иқтисодий асосланиш (бизнес-режа) асосида жойлаштиришга ҳақли. 30. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) дастлабки икки йиллик фаолияти давомида боғлиқ шахсларда жойлаштириш тақиқланади. 31. Хусусий мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ гаровга берилганда, кафолат берилганда ёхуд балансда акс этмаган бошқа мажбурият қабул қилинганда, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) 5 кундан кечикмаган муддатда Давсуғуртаназоратни ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Download 60.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling