Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 18 июнда 1828-сон


§-4. Вақтинча фойдаланилмаётган биноларни


Download 360.17 Kb.
bet5/12
Sana09.06.2023
Hajmi360.17 Kb.
#1470730
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
АВ-1828 Бюдж ташк бух хис тугр Низом

§-4. Вақтинча фойдаланилмаётган биноларни
ва давлатнинг бошқа мол-мулкини ижарага
беришдан ҳамда юридик ва жисмоний шахслар
томонидан берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам
ҳисобидан келиб тушган тушумларнинг бухгалтерия ҳисоби

29. Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкларини бошқа ташкилотларга ижарага бериш "Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкларини бошқа корхоналар ва ташкилотларга ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом"га (2000 йил 7 январь, рўйхат рақами 869 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 й., 1-сон; 2001 й., 17-сон) мувофиқ тартибга солинади.


30. Ўзаро тузилган ижара шартномасида белгиланган сумманинг ҳар ойга (чоракка) тўғри келадиган суммаси миқдорига (ҳар ойда ёки чоракда):


178 "Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварақлар дебети бўйича;
401 "Ҳисобланган, лекин ҳисоб рақамга тушмаган даромадлар" субҳисобварақлар кредити бўйича.

31. Ижара учун маблағ келиб тушганда:


114 "Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ дебети бўйича;
178 "Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварақ кредити бўйича.
Бир вақтнинг ўзида тушган маблағнинг 50 фоизи тегишли бюджетга ажратма қилинганда:
401 "Ҳисобланган, лекин ҳисобвараққа тушмаган даромадлар" субҳисобварағи дебети бўйича;
173 "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварақ кредити бўйича.
Тушган маблағнинг қолган 50 фоизи бюджет ташкилотининг даромадига олинганда:
401 "Ҳисобланган, лекин ҳисоб рақамга тушмаган даромадлар" субҳисобварақ дебети бўйича;
400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварақ кредити бўйича.

32. Бюджетга ҳисобланган сумма ўтказиб берилганда:


173 "Бюджет билан ҳисоблашувлар" субҳисобварақ дебети бўйича;
114 "Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ кредити бўйича.

33. Бунда, 400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварақ кредити ҳисобига ёзилган суммалар бюджет ташкилотининг вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкларини бошқа ташкилотларга ижарага бериш ҳисобига яратган қўшимча даромади суммасини билдиради ва бюджет ташкилоти томонидан топшириладиган чораклик 2-РЖ ҳисоботида тушум сифатида акс эттирилади.


34. Бюджет ташкилотига юридик ва жисмоний шахслар томонидан (нақд пулсиз ҳисоб-китоблар йўли билан) берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам ҳисоби қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:


114 "Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ бўйича;
400 "Бюджетдан ташқари даромадлар (тушумлар)" субҳисобварақ кредити бўйича.

35. Мазкур маблағлар бюджет ташкилоти томонидан топшириладиган чораклик 2-РЖ ҳисоботида тушум сифатида акс эттирилади.



Download 360.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling