Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 18 июнда 1828-сон
Download 360.17 Kb.
|
АВ-1828 Бюдж ташк бух хис тугр Низом
- Bu sahifa navigatsiya:
- 48-сон бўйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг Бюджет ташкилотлари даромадлари ва
- I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 18 июнда 1828-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 2008 йил 6 майдаги 48-сон бўйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида НИЗОМ (янги таҳрирда) Муқаддима I боб. Умумий қоидалар II боб. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағларининг шаклланиши ва сарфланишининг бухгалтерия ҳисоби III боб. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларининг шаклланиши ва сарфланишининг бухгалтерия ҳисоби IV боб. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумларни ва амалга оширилган харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби V боб. Бошқа махсус маблағларнинг тушумлари ва амалга оширилган харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби VI боб. Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби VII боб. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларнинг бухгалтерия ҳисоби VIII боб. Ҳисобот ва назорат IX боб. Якуний қоидалар Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 414-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлар тўплами., 1999 й., 9-сон, 51-модда) асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ташкилотлар ва муассасаларнинг (бундан кейинги ўринларда бюджет ташкилоти деб юритилади) даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини белгилайди. I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1. Ушбу Низом билан бюджет ташкилотларининг қуйидаги даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши тартибга солинади: бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича; тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича; таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар бўйича; бошқа махсус маблағлар бўйича. 2. Юридик шахс мақомини олган бюджет ташкилотлари банкларда (Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида) белгиланган тартибда қуйидаги ҳисобварақларни (шахсий ҳисобварақларни) очадилар: а) банкларда: бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи (Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари орқали хизмат кўрсатилмаётган бюджет ташкилотлари учун); бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари; қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳисобварақлар. б) Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш Қоидаларида (2007 йил 5 декабрь, рўйхат рақами 1746 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 495-модда) кўрсатилган Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида Давлат бюджетининг харажатлар таснифи бўлимлари, боблари ва параграфлари бўйича шахсий ҳисобварақлар (республика ва ҳудудий ғазна ҳисобварақлари орқали хизмат кўрсатилаётган бюджет ташкилотлари учун). 3. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидаги йил охирига ишлатилмай қолган қолдиқ маблағлари кейинги йилга ўтказилади. 4. Бюджет ташкилотининг негизида янги бюджет ташкилоти ташкил қилинса, у ҳолда бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар янги ташкил этилган бюджет ташкилотининг тегишли ҳисобварақларига ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. 5. Тугатилган бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар белгиланган тартибда тегишли бюджет даромадларига ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Download 360.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling