Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 18 июнда 1828-сон
Download 360.17 Kb.
|
АВ-1828 Бюдж ташк бух хис тугр Низом
§-3. Товарлар (ишлар, хизматлар)
ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадларнинг бухгалтерия ҳисоби 13. Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарилиши ва сотилиши "Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарилиши ва сотилиши тартиби"га (2000 йил 25 январь, рўйхат рақами 880 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси 2000 й., 2-сон) мувофиқ тартибга солинади. 14. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (бажарилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар) таннархига киритиладиган харажатлар қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади: а) маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ бевосита ва билвосита моддий харажатлар амалга оширилганда: 08 "Ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун харажатлар" ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари дебети бўйича; 04 "Асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари, илмий-тадқиқот ишлари учун материаллар ҳамда ишлаб чиқарилган буюмлар ва маҳсулотлар" ҳисобварақ кредити бўйича; 06 "Материаллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари" ва бошқа ҳисобварақларнинг тегишли субҳисобварақлари кредити бўйича. б) келгуси ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган чиқиндиларнинг қийматига: 04 "Асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари, илмий-тадқиқот ишлари учун материаллар ҳамда ишлаб чиқарилган буюмлар ва маҳсулотлар" ҳисобварақ дебети бўйича; 06 "Материаллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари" ва бошқа тегишли ҳисобварақларнинг субҳисобварағи дебети бўйича; 08 "Ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун харажатлар" ҳисобварақнинг тегишли субҳисобварағи кредити бўйича. в) меҳнат ҳақи бўйича бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатлари амалга оширилганда: 08 "Ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун харажатлар" ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари дебети бўйича; 180 "Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоблашувлар" субҳисобварағи ва бошқа тегишли субҳисобварақлар кредити бўйича. г) иш ҳақидан олинган ҳисобланган ажратмалар суммаларига: 08 "Ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун харажатлар" ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари дебети бўйича; 175 "Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар" субҳисобварағининг кредити бўйича. д) бошқа бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатлари (ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган коммунал хизматлар харажатлари, алоқа хизмати харажатлари ва бошқа харажатлар) суммаларига: 08 "Ишлаб чиқаришга ва бошқа мақсадларга қилинадиган харажатлар" ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари дебети бўйича; 178 "Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи ва бошқа тегишли субҳисобварақлар кредити бўйича. 15. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар)нинг таннархига киритилмаган, лекин фойдани ҳисоблашда ҳисобга олинадиган харажатлар (давр харажатлари) суммасига: 410 "Фойда ва зарарлар" субҳисобварағи дебети бўйича; 160 "Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи кредити (сотиш жараёни билан боғлиқ бўлган хизмат сафари харажатлари суммасига) бўйича ёки; 064 "Ёнилғи, ёқилғи-мойлаш материаллари" субҳисобварағи (сотиш жараёни билан боғлиқ бўлган ёқилғи-мойлаш материаллари харажатлари суммасига) ва маҳсулот сотиш ҳамда ишлаб чиқаришни бошқариш харажатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тегишли субҳисобварақлар кредити. 16. Бюджет ташкилоти билан харидор (буюртмачи) ўртасида тузилган шартномага мувофиқ олдиндан келиб тушган аванс суммасига: 114 "Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварағи дебети бўйича; 155 "Аванс тўловлари бўйича харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи кредити бўйича. 17. Ишлаб чиқарилган маҳсулот унинг ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилинганда: 045 "Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналари буюмлари" субҳисобварағи дебети ёки 046 "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжалигининг маҳсулотлари" субҳисобварағи дебети бўйича; 08 "Ишлаб чиқаришга ва бошқа мақсадларга қилинадиган харажатлар" ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари кредити бўйича. 18. Ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) шартномада кўрсатилган сотиш қиймати бўйича юклаб жўнатилганда (топширилганда): 157 "Харидорлар ва буюртмачилар билан етказиб берилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) бўйича ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи дебети бўйича; 28 "Маҳсулотлар (иш, хизматлар) реализацияси" ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари кредити бўйича. 19. Товарларни етказиб бериш (иш бажариш ва хизмат кўрсатиш)да илгари олинган аванс суммасига: 155 "Аванс тўловларига доир харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи дебети бўйича; 157 "Харидорлар ва буюртмачилар билан етказиб берилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) бўйича ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи кредити бўйича. 20. Ҳақиқий таннарх бўйича маҳсулотлар юклаб жўнатилганда: 280 "Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналари буюмларини реализацияси" субҳисобварағи дебети бўйича ёки 281 "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализацияси" субҳисобварағи дебети бўйича; 045 "Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналари буюмлари" субҳисобварағи кредити ёки 046 "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжалигининг маҳсулотлари" субҳисобварақлари кредити бўйича. 21. Иш бажарилганда ва хизматлар кўрсатилганда уларнинг ҳақиқий таннархи бўйича: 282 "Шартнома бўйича илмий-тадқиқот ишларини ва бошқа бажарилган ишлар ҳамда кўрсатилган хизматларни реализация қилиш" субҳисобварағи дебети бўйича; 082 "Шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот ишларига ҳамда бошқа бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларга доир харажатлар" субҳисобварағи кредити бўйича. 22. Харидор (буюртмачи) ва бюджет ташкилоти ўртасида тузилган шартномага мувофиқ қолган қолдиқ сумма келиб тушганда: 114 "Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварағи дебети бўйича; 157 "Харидорлар ва буюртмачилар билан етказиб берилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) бўйича ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи кредити бўйича. 23. Келишилган қиймат ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизматлар)нинг таннархидан юқори бўлиб, ижобий молиявий натижа (фойда) юзага келганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади: 28 "Маҳсулотлар (иш, хизматлар) реализацияси" ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари дебети бўйича; 410 "Фойда ва зарарлар" субҳисобварағи кредити бўйича. 24. Келишилган қиймат ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизматлар)нинг таннархидан паст бўлиб, салбий молиявий натижа (зарар) юзага келганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади: 410 "Фойда ва зарарлар" субҳисобварақлари дебети бўйича; 28 "Маҳсулотлар (иш, хизматлар) реализацияси" ҳисобварақнинг тегишли субҳисобварақлари кредити бўйича. 25. Харидорлар (буюртмачилар)дан келиб тушган маблағлар доирасида (ушбу маҳсулот бўйича юзага келган дебиторлик қарзни ҳисобга олган ҳолда) ҳисобот йили мобайнида аниқланган молиявий натижа (фойда) 400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварағига олинади ва бу ҳисобда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади: 410 "Фойда ва зарарлар" субҳисобварағи дебети бўйича; 400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварақлари кредити бўйича. 26. Ҳисобот йилининг охирида аниқланган молиявий натижа (зарар) ҳисобига 400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварағидаги даромадлар суммаси камайтирилади ва бу ҳисобда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади: 400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварақлари дебети бўйича; 410 "Фойда ва зарарлар" субҳисобварақлари кредити бўйича. 27. Ушбу 400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварағи кредити (дебети) ҳисобига ёзилган суммалар бюджет ташкилотининг яратилган қўшимча даромад (илгари яратилган қўшимча даромадларни камайиши) суммасини билдиради ва бюджет ташкилоти томонидан топшириладиган чораклик Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботида (кейинги ўринларда - 2-РЖ ҳисоботи деб юритилади) даромад (ёки даромадни камайиши) сифатида акс эттирилади. 28. Маҳсулот ишлаб чиқариш (ишлар бажариш ва хизматлар бажариш) бўйича операцияларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизматлар) тури бўйича алоҳида ҳолда юритилиши лозим. Download 360.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling