VIII БОБ. ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ
84. Бюджет ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ягона баланс тузадилар.
85. Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисоботларни тузиш, тасдиқлаш ва тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрнатилади.
86. Бюджет ташкилотининг раҳбари бюджетдан ташқари маблағларнинг тақсимловчиси ҳисобланади ҳамда мазкур маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш учун жавобгардир.
87. Бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган ҳақиқий харажатлар тасдиқланган бюджет лимити суммасидан ошиб кетиши учун жавобгарлик бюджет ташкилоти раҳбари ва бош ҳисобчиси зиммаларига юклатилади.
88. Бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва жойлардаги молия органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
IX БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
89. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 24-25-сон, 242-модда.
Do'stlaringiz bilan baham: |