Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 18 июнда 1828-сон
Download 360.17 Kb.
|
АВ-1828 Бюдж ташк бух хис тугр Низом
- Bu sahifa navigatsiya:
- §-1. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағларининг шаклланиш манбалари ва сарфланиш йўналишлари
II БОБ. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА САРФЛАНИШИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ §-1. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағларининг шаклланиш манбалари ва сарфланиш йўналишлари §-2. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига тежалган бюджет маблағлари ўтказилишининг бухгалтерия ҳисоби §-3. Товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадларнинг бухгалтерия ҳисоби §-4. Вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини ижарага беришдан ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам ҳисобидан келиб тушган тушумларнинг бухгалтерия ҳисоби §-5. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағларини сарфланишининг бухгалтерия ҳисоби §-1. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағларининг шаклланиш манбалари ва сарфланиш йўналишлари 6. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси: Ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари бўйича - режага мувофиқ бюджетдан маблағ билан таъминлаш ҳисобига тушган ва ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида бюджет ташкилотлари ҳисоб рақамларидаги тежаб қолинган маблағлар (капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно); Ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари бўйича - ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида бюджет ташкилотларининг Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган ҳисобварақларидаги тежаб қолинган маблағлар (капитал қўйилмалар бўйича харажатларни тўлаш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно); бюджет ташкилотлари фаолияти турига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадлар; вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағларнинг 50 фоизи (маблағларнинг қолган 50 фоизини бюджет ташкилотлари маҳаллий бюджетлар даромадига ўтказадилар); юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига берилаётган ҳомийлик ёрдами (беғараз ёрдам) ҳисобига шакллантирилади. 7. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари фақат: биринчи даражада тўланадиган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга; бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларига; ижтимоий ривожлантириш ва бюджет ташкилотларининг ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади. 8. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг жорий молиявий йил охирига мавжуд қолдиқ маблағлари ўз мақсадли йўналишини йўқотмайди ва келгуси йилда бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий ривожлантириш ва бюджет ташкилотларининг ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига қайта тақсимланмайди. 9. Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги пул маблағларининг ҳаракати бўйича операцияларнинг аналитик ҳисоби 381-сонли шаклдаги жамғарма қайдномасида (3-мемориал ордерда) ва (ёки) 292-шакл "Жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточка)"да юритилади. Download 360.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling