Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 18 июнда 1828-сон
§-2. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш
Download 360.17 Kb.
|
АВ-1828 Бюдж ташк бух хис тугр Низом
§-2. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш
жамғармаси ҳисобварағига тежалган бюджет маблағлари ўтказилишининг бухгалтерия ҳисоби 10. Бюджет ташкилотлари ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида тежалган бюджет маблағларини Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига белгиланган тартибда ўтказадилар. Бунда қуйидаги маблағлар тежаб қолинган деб ҳисобланмайди ва Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилмайди: ҳисобот чораги охирги ойининг иккинчи ярми учун иш ҳақини тўлашга молиялаштирилган маблағлар, депонентлаштирилган иш ҳақи ва стипендиялар, маблағ билан тўлиқ таъминланмаганлик (тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлик) ёки бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағида маблағларнинг етишмаслиги сабабли олиб бўлинмаган нафақалар натижасида бўшаб қолган маблағлар; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган "Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартиби"нинг 4-банди билан ўрнатилган ҳисобланган, лекин иккинчи гуруҳ "Иш берувчининг ажратмалари" харажатлари бўйича ўтказилмаган харажатлар натижасида бўшаб қолган маблағлар; бюджет ташкилотининг тармоқлари, штатлари ва контингентига оид режаларнинг бажарилмаганлиги ёки белгиланган муддатларга нисбатан кечроқ бажарилиши, янги муассасаларнинг очилишини ёки мавжудларининг кенгайтирилишини кечроқ амалга оширилиши натижасида бўшаб қолган маблағлар; бюджет ташкилотининг функциясини тўхтатилиши (вақтинчалик тўхтатилиши) натижасида бўшаб қолган маблағлар; бюджет ташкилоти учун тасдиқланган нормативдан ортиқча штат бирликларининг белгиланиши натижасида бўшаб қолган маблағлар; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимиятларининг қабул қилинган айрим қарорларига мувофиқ бўшаб қолган маблағлар. 11. Ғазначилик хизматига ўтказилмаган бюджет ташкилотлари бўйича - режага мувофиқ бюджетдан маблағ билан таъминлаш ҳисобига тушган ва ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида бюджет ташкилотлари ҳисоб рақамларидаги тежаб қолинган маблағлар қолдиғини ўтказишда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади: 114 "Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ дебети; 090 "Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ кредити ёки 100 "Маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ кредити. 12. Ғазначилик хизматига ўтказилган бюджет ташкилотлари бўйича - ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида бюджет ташкилотларининг Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларидаги тежаб қолинган маблағлар қолдиғини ўтказишда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади: 114 "Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ дебети; 237 "Ғазначилик орқали ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирларга амалга оширилган тўловлар" субҳисобварақ кредити. Download 360.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling