Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Бошқарув – инсон фаолиятининг барча жабхаларига 
таалуқли тушунча. Шу жумладан, молиявий бошқарув ҳам 
объектив зарурат. Бошқарув мақсадга эришиш учун инсон 
(ташкилот, уюшма) томонидан объектга (бошқарилиши 
мақсад қилинган объектга) таъсир қилишнинг усул йўл-
йўриқлари йиғиндисидир. Субъект томонидан объектга таъ-
сир кўрсатишдан мақсад аниқ натижаларга эришишдир. 
Янги уй қуриш, автомобиль сотиб олиш, тўй қилиш, ота-
оналарни сафарларга юбориш, фарзандларини билимли ва 
ҳунарли қилиш ёки мамлакатни саёҳат марказларидан бири-
га айлантириш.
Молиявий бошқарув ўз ишига молиявий муносабатларни 
бошқариш, пул маблағлари фондларини бошқариш, молиявий 
идоралар фаолиятини бошқаришни қамраб олади.
Корхона (бизнес) даражасидаги молиявий бошқарув эса 
янада ўзига хос. Кўп фойда олишни, каттароқ бозорларни 
эгаллашни мақсад қилиб ўз олдига қўяди.
Халқаро ташкилотлар, жамоат ташкилотларидаги моли-
явий бошқарув бошқа бошқарувлардан шаффофлиги билан 
ажратиб туради. Бошқарув учун ахборотлар, тахминлар, 
таққословлар керак. Молиявий ахборотлар тез ўзгарувчан, 
олдиндан билиш мураккаб бўлган, доимий, кам ўзгарадиган 
ахборотлар бўлиши мумкин.
Ахборотлаштириш соҳасининг талаба ва мутахассислари 
яхши билишадики, маълумот қайта ишланиб, текширилгач, 
ахборотга айланади. Ахборот бошқарув қарорлари қабул 
қилишда асос бўлади. Шу қарорлардан келиб чиқиб турли 
даражалар (давлат, халқаро ташкилот, хўжалик, оила)даги 
ҳаракат дастур ва режалари ишлаб чиқилади. Ўзбекистон 
Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган стра-
тегик ривожланиш дастури, «Ўзбекэлектрогаз» компанияси, 
«Фарғонаазот» ёки бошқа хўжалик юритувчиларнинг молия-
вий режалари бунга мисол бўлиши мумкин. 
Мақсад, дастур, режа, турли даражадаги бошқарувлар 
ўз олдига қўйган ҳаракатлар стратегиясини изоҳлаб бера-
ди. Бошқарув мақсадлари доимий, оператив ва мослашув-


264
чан бўлиши мумкин. Ўзбекистонда, бутун дунёда бўлга-
ни каби, молиявий бошқарувнинг самарадорлиги устидан 
қаттиқ назорат амалга ошириб борилади. Назорат натижалари 
таҳлил қилинади ва баҳо берилади. Баҳога қараб қарор қабул 
қилинади.
Назорат. Молиявий назорат қисмида: текширув, кузатув, 
тадқиқот, молиявий ҳолат таҳлили, мониторинг тафтиш кўри-
нишларида амалга оширилади. Ўлчов бирлиги – сўмдир.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling