Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Молия тизими. Умумдавлат молияси – давлат бюджети, 
ижтимоий суғурта ҳамда мол-мулк ва бошқа суғурта фонд-
ларини ўз ичига олади.
Давлат пул маблағларининг асосий марказлашган фонди 
бўлмиш давлат бюджети молия тизимининг асосий бўғини 
бўлиб хизмат қилади. Давлатнинг марказлашган бюджети 
билан бирга ҳокимият қуйи органларининг (вилоят, туман 
ва шаҳар) бюджети ҳам мавжуд бўлади. Бу жойларда мавжуд 
молиявий ресурсларни анча тўлароқ жалб қилиш ва улардан 
самарали фойдаланиш имконини беради. Ҳокимият қуйи 
органлари бюджетнинг даромадлари ўз ҳудудидаги корхо-
налар даромадидан, аҳолидан олинадиган солиқлар, мулк 
солиқлари ва шу кабилар орқали шаклланади. Уларнинг да-
ромади қисман давлат бюджетидан бериладиган субсиди-
ялар ҳисобига ҳам тўлдирилади. Ҳокимият қуйи органла-
ри бюджет маблағлари тегишли ҳудудда таълим, соғлиқни 
сақлаш, ободончилик, йўл қурилиш ва шу кабиларга сарфла-
нади.
Жамият молия тизими ижтимоий сиёсий ва маърифат иш-
лари билан шуғулланувчи ташкилот ва муассасаларнинг моли-
ясини ҳам ўз ичига олади. Касаба уюшмалар, сиёсий партия, 
ёшлар, хотин-қизлар, фахрийлар ташкилотлари, ижодий уюш-


257
малар, спорт ташкилотлари ва бошқа илмий маърифий жами-
ятларнинг ҳам ўзига хос молияси мавжуд бўлади. Бундай иж-
тимоий ташкилотларнинг молиявий ресурсларининг манбаи
ташкилот аъзоларининг кириш пули ва бадаллари, тижорат 
фаолиятидан келган даромад, ҳомийлар ажратган ёки хайрия 
қилган маблағлардан иборат бўлади. Жамият молия тизимида 
махсус ва хайрия фондли хўжалик субъектлари ва аҳолининг 
пул маблағларини аниқ бир мақсад йўлида бирлаштиради ва 
улар мақсадли ишлатилади.
13.2. Молиявий режалаштириш ва прогнозлаштириш.
Давлат бюджети – бу давлат харажатлари ва уларни моли-
явий қоплаш манбаларининг йиллик режасидир.
Давлат бюджети тушунчаси, умумжамият миқёсида мар-
казлашган ва давлат иштирокида тўпланган ва сарфланади-
ган молиявий ресурслар ҳаракатини англатади.
Бюджетнинг қай даражада эканлигидан қатъи назар, унга 
уч жиҳатдан ёндашиш мумкин: иқтисодий категория, молия-
вий дастак ва ҳуқуқий категория сифатида.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling