Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

13.3. Ўзбекистонда банк тизими.
Республика банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш 
ва аҳолига сифатли молия-банк хизматларини кўрсатишда 
банк инфратузилмасини ривожлантириш муҳим роль ўйнай-
ди. Республикамизда 2016 йил 1 январь ҳолатига кўра, 26 та 
тижорат банки фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан 7 таси 
хусусий ва 5 таси чет эл капитали иштирокидаги банклар 
ҳисобланади. Бугунги кунда республика ҳудудларида тижо-
рат банкларининг 854 та филиали фаолият кўрсатмоқда. шу-
нингдек, банк муассасаларини аҳоли зич жойлашган ман-
зиллар ҳамда ишлаб чиқариш ҳудудларига яқинлаштириш 
мақсадида тижорат банкларининг 4295 та мини-банки ва 
махсус кассалари ташкил этилган бўлиб, шуларнинг 2221 
таси қишлоқ жойлардаги аҳоли ва фермер хўжаликларига 
сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. 
Банк-молия хизматлари бозори инфратузилмасини хал-
қаро мезонлар асосида ривожлантириш мақсадида кредит 
ахбороти миллий институти, гаров реестри тизими ва кре-
дит-ахборот таҳлилий маркази кредит бюроси фаолиятлари 
такомиллаштириб борилмоқда. 
Жаҳон банк бозоридаги долзарб масалалардан бири банк 
хизматлари кўламини замонавий ахборот-коммуникация тех-
нологияларини қўллаган ҳолда кенгайтириш ҳисобланади. 
Республикамизда нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг замо-
навий ва мижоз учун қулай турларидан бири бўлган банк 


273
ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимини қўллаш 
доираси кенгайиб, тадбиркорлар ўртасида тобора оммала-
шиб бормоқда.
2016 йил 1 январь ҳолатига кўра, банк ҳисоб варақлари ни 
масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланувчилар сони 
1061 мингтани, шундан «Интернет-банкинг» ва «Банк-ми-
жоз» дастурий мажмуаси хизматларидан фой да ланувчилар 
81,5 мингтани, «Мобиль-банкинг» ва «SMS- банкинг» хиз-
матларидан фойдаланувчилар 979,5 мингтани ташкил этиб
уларнинг сони 2014 йилга нисбатан қарийб 2 баробар кўпай-
ди. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling