Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
XIV БЎЛИМ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА БИЗНЕС
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
XIV БЎЛИМ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА БИЗНЕС
ФАОЛИЯТИ 14.1. Бизнесни бошқаришда режалаштиришнинг ўрни. Қўшма корхоналарнинг муваффақиятли фаолият юрити- ши бир қатор омилларга боғлиқ. Улар жумласига: - талаб ва таклифга асосланган ҳолда, қачон, қайси вақтга, қанча ва қандай сифатда маҳсулот ишлаб чиқаришни тўғри аниқлаш; - ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва технологиянинг оқилона ҳолатини танлаш; - манбалар билан доимий равишда ва ўз вақтида таъмин- лашга эришиш; - асосий ва айланма капитал миқдори, маҳсулотнинг со- тиш шакллари, усуллари ва ҳоказолар киради. Бугунги иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида хўжа- лик фаолиятини юритишда юқоридаги омиллардан фойда- ланиш даражаси нақадар улкандир. Шунинг учун ҳар бир қўшма корхона улардан оқилона фойдаланишга ҳаракат қилади. Бу эса ўз навбатида маълум бир иқтисодий даста- клардан ёки хўжалик юритиш шаклларидан фойдаланишни талаб қилади. Шу жумладан, қўшма корхонада хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолиятини башоратлаш ва режалашти- риш. Бу эса корхонада хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолияти истиқболларини олдиндан кўра билиш ва режалаштиришни тақозо этади. Башоратлаш – корхона хўжалик фаолиятини олдиндан кўра билишни англатиб, режалаштиришнинг бошланғич босқичи ҳисобланади. Башоратлар тахминий мазмунига кўра иқтисодий, ижтимоий, илмий-техник, ташкилий ва эко- логик характерга эга бўлиши мумкин. Сўнгги йилларда иқтисодий башоратлашга адабиёт- ларимизда етарли даражада эътибор берилмаётган бўл- са-да, корхона стратегик режаларини ишлаб чиқишда унинг ўрни жуда беқиёсдир. Қўшма корхоналар фаоли- 291 ятини бошқаришда иқтисодий башорат ва режалашти- ришнинг умумий методологик асосларига таянилади. Яъни иқтисодиётнинг сиёсатдан устуворлиги, илмийлик, мақсадлилик, амалий каби умумий тамойиллар билан бир қаторда кўп вариантлилик, қарорларнинг тахминий ха- рактерга эга бўлиши воқеа ва ҳодисаларнинг бир-бирига боғлиқликда ўрганиш тамойилларига ҳам асосланилади. Тахминий ёндашув, комплекс ёндашув, системали ёндашув, структуравий ёндашув, «Делфи», «Ақл ҳамласи» каби башо- ратлашнинг асосий усулларидан кенг фойдаланилади. Иқтисодий башоратлаш тўртта асосий функцияни бажа- ради: 1. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни илмий таҳлил этиш. 2. Воқеа ва ҳодисаларни бир-бирига боғлиқликда ўрга- ниш. 3. Ҳозирги тараққиёт даражасига, аниқ ҳолатга ва уни келгусида ривожлантириш имкониятларига баҳо бериш. 4. Келгусидаги тараққиётнинг алтернатив имкониятлари- ни белгилаш. Таҳлил этиш ўз вақтида учта босқичда амалга оширила- ди. Биринчи босқич. Ўрганилаёган объект юзасидан маълу- мотлар тўплаш. Иккинчи босқич. Тўпланган маълумотларни таҳлил этиш ва қайта ишлаш. Учинчи босқич. Диагноз таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, аниқ қарорлар қабул қилиш. Воқеа ва ҳодисаларнинг рўёбга чиқиши бир қатор омил- ларга боғлиқ бўлади. Уларни боғлиқликда ўрганиш иккинчи функция моҳиятини англатади. Иқтисодий башоратлашнинг базаси (асоси) «потенциал» ҳисобланади. «Потенциал» – лотинча сўздан олинган бўлиб, имконият, куч маъносини англатади. Қўшма корхона иқтисодий потенциали: 1. Саноат ишлаб чиқариш потенциалини. 2. Илмий-техника тараққиёти потенциалини. 3. Ижтимоий (социал) потенциални ўз ичига олади. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling