Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Недискрецион фискал сиёсат дейилганда, солиқ тизи-
мининг мустақил барқарорлаштирувчи бир қатор лаёқат-
лари, яъни унинг мамлакатдаги иқтисодий фаолликни 
қандайдир бошқарувчи органларнинг бевосита аралашув-
ларсиз тартибга солиш имкониятини берувчи айрим хусуси-
ятлари тушунилади. 
Ишлаб чиқаришнинг бирданига ва тез ўсиш ҳолатини 
юмшатиш учун бюджет даромадлар қисмининг харажатлар 


288
қисмига нисбатан ортиқча бўлиши зарур. Бошқа томондан 
ёндашилса, бундай «юмшатиш» учун аксинча, бюджет камо-
мади мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
Шундай экан, иқтисодиётни тартибга солишни фақат ав-
томатик равишда барқарорлаштирувчи воситалар ёрдамида 
амалга ошириш мумкин эмас, шу сабабли давлатнинг дис-
крецион сиёсати бунга зарурий тўлдирувчи ҳисобланади.
Дискрецион фискал сиёсат – бу миллий ишлаб чиқариш 
реал ҳажмини ўзгартириш, бандлик даражасини ушлаб ту-
риш ва инфляция устидан назорат ўрнатиш ҳамда иқтисодий 
ўсишни таъминлаш мақсадида солиқлар билан бирга, давлат 
харажатларини онгли равишда манипуляция қилиш тушуни-
лади.
Дискрецион фискал сиёсатнинг асосий дастаклари қуйи-
дагилар ҳисобланади:
- давлат сарфлари билан боғлиқ бўлган ижтимоий ишлар 
ва бошқа дастурлари;
- давлат буюртма ва харидлари;
- давлат инвестициялари;
- трансфер ёки қайта тақсимлаш туридаги харажатларни 
ўзгартириш;
- солиқларни бошқариш.
Шундай қилиб, давлат томонидан амалга оширилади-
ган фискал сиёсат, мамлакат миллий хўжаликда ташкил 
қилинган солиқ тизимининг асосий қоидаларига жавоб бе-
риши ва иқтисодиётдаги ички ўзаро муносабатларни самара-
ли тартибга солиши зарур.
Ривожланган мамлакатларнинг жаҳон хўжалигидаги роли 
ортиб бориши узоқ муддатли тенденцияларга эга. Охирги 
50 йилда ривожланаётган мамлакатларга нисбатан юқори 
иқтисодий ўсиш суръатларига эга бўлишган ва 2013 йил-
да бу мамлакатларнинг жаҳон ишлаб чиқариш ҳажмидаги 
улуши харид қуввати бўйича 56,4 фоизни ташкил этди. Ри-
вожланаётган мамлакатларга 153 та давлатлар киради. Шу-
лардан, Бразилия 5,2, Хитой 28,1, Ҳиндистон 11,8, Россия 
6,1, ЖАР 1,2 фоизни ташкил этади.
Бу давлатларда бюджет тақчиллиги паст. Давлат қарзлари 
тартибга солиниб туради ва барқарор банк тизими мавжуд 
ишсизлик даражаси паст, барқарор иқтисодий ўсиш бор. Ри-


289
вожланган мамлакатлар эса, аксинча, бюджет тақчиллиги 
юқори, давлат қарзи катта (масалан, АҚШнинг ташқи қарзи 
19,1 трлн. доллар), банк тизимида муаммолар кўп, ишсизлик 
даражаси юқори ва иқтисодий ўсиш паст даражада. Халқаро 
валюта фонди маълумоти бўйича 2020-2025 йиллар ичида бу 
ривожланаётган мамлакатларда ишлаб чиқариш ҳажми икки 
баробарга ўсиши режалаштирилган. 
Биргина BRICS мамлакатларида (Бразилия, Россия, 
Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикаси) 
ҳозирги вақтда 3 миллиардан ортиқ аҳоли яшайди. Ривожла-
наётган мамлакатларда (153 та) жаҳон аҳолисининг 85,3 фо-
изи истиқомат қилади ва уларда аҳоли даромадлари йилдан-
йилга юқори даражада ўсиб бормоқда.
Кейинги 10 йил ичида бу давлатлар жаҳоннинг нефт-
га бўлган эҳтиёжини 30 фоиздан 50 фоизгача қондирган. 
Европа Иттифоқи таркибида 28 та давлат бор. Европа 
Иттифоқида жаҳон ялпи ички маҳсулотларидаги улуши 21 
фоизни, жаҳон товарлар экспортидаги улуши 15,3 фоиз, 
жаҳон хизматлар экспортидаги улуши 25,2 фоизни ташкил 
қилади.
Европа Иттифоқи давлатларида кичик ва ўрта бизнесни 
қўллаб-қувватлаш мақсадида ягона ахборот тизими яра-
тилди. Ёшлар ўртасида тўла бандликка эришиш, 25 ёшгача 
бўлганларнинг камида 85 фоизи ўрта маълумотли бўлиши-
га кўмаклашиш масаласи ҳал қилинган. Европа Иттифоқи 
ташқи савдо ҳажми 2013 йилда товарлар экспорти 2307,0 
млрд., товарлар импорти 2234,6 млрд., хизматлар экспорти 
890,8 млрд., хизматлар импорти 668,5 млрд. еврони ташкил 
қилган.
Ривожланган мамлакатлар бозор иқтисодий муносабатла-
рида анъанавий ва замонавий секторлар ёнма-ён ривожла-
ниб бормоқда.


290

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling