Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Тўртинчидан, солиқ тўлов жараёни солиқ тўловчилар-
га оддий, тушунарли ва қулай, солиқ йиғувчи ташкилотлар 
учун тежамли бўлиши зарур.
Бешинчидан, солиқ тизими иқтисодиётда яратилган ЯММ-
нинг самарали қайта тақсимланишини таъминлаши керак.
Ўзбекистонда бюджет ва солиқ тизимини такомиллашти-
риш мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар 
мақсади ва вазифаларига мос келиши зарур. 
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида умумиқтисодий 
барқарорликка эришиш молиявий барқарорликни таъмин-
лаш, шу жумладан, давлат бюджети барқарорлигини мумкин 
бўлган даражада ушлаб туриш вазифасини ҳам ўз ичига олади. 
Шунга мувофиқ молия сиёсати республика давлат бюджетида-
ги тақчилликни йўл қўйилган энг кам даража доирасида уш-
лаб туришга қаратилади. Ҳозирги даврда ҳам молия сиёсати-
нинг асосий вазифаси бюджет тақчиллигини чеклаш ҳисобига 
иқтисодиётни барқарорлаштиришга қаратилган. Бунга эришиш 
учун республика иқтисодиётида зарур таркибий ўзгаришлар-
ни амалга ошириш орқали ишлаб чиқаришнинг пасайишига 


281
барҳам бериш ва иқтисодий ўсишга эришиш энг асосий мақсад 
деб қараб келинди.
Бунда солиқ тизими – хазинани тўлдириш, қайта 
тақсимлаш ва рағбатлантириш вазифаларини тўла даража-
да бажариши зарур. Солиқларнинг биринчи вазифаси, дав-
лат бюджети даромад қисмининг энг муҳим умумдавлат 
вазифаларини ҳал этиш учун зарур бўлган миқдорда шакл-
ланишини таъминлашга қаратилиши лозим. Унинг иккин-
чи вазифаси – ЯММнинг бир қисмини қайта тақсимлаш ва 
шу орқали иқтисодиёт тузилишини ўзгартириш, аҳолини 
ижтимоий ҳимоялаш кафолатини таъминлашда бевосита 
иштирок этишдан иборат. Солиқларнинг учинчи вазифаси 
ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хомашё, мо-
лиявий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга 
рағбатлантирувчи таъсир кўрсатишдир. Бу вазифаларни реал 
бажариши учун амалдаги солиқ тизими босқичма-босқич 
ислоҳ қилиш талаб қилинади.
Солиқ тизимини ислоҳ қилишга асос қилиб олинган асо-
сий тамойил – корхоналар зиммасидаги солиқ юкини камай-
тиришдир. Бу уларнинг ўз маблағларини ишлаб чиқаришини 
ривожлантириш, техника билан қайта қуроллантириш ва ай-
ланма маблағларни тўлдиришга сарфлаш имкониятини бера-
ди.
Корхоналар зиммасидаги солиқ юкини камайтиришда да-
ромад солиғидан фойдадан ундирилган солиққа ўтиш кўзда 
тутиладики, бу ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолияти-
ни рағбатлантириш имкониятини беради. Фойданинг иш-
лаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган умумий миқдори 
кўпайиши билан бирга, айни вақтда ишловчилар иш ҳақи-
ни ошириш имконияти ҳам яратилади. Натижада фаол 
меҳнатни рағбатлантирувчи иқтисодий муҳит қарор топади.
Корхоналар зиммасидаги солиқ юкини енгиллаштиришга 
эришишда қўшилган қийматдан олинадиган солиқ ставкаси-
ни камайтиришга ҳам эътибор қаратилади. 
Республикада солиқ тизимини ислоҳ қилишда унинг тарки-
бини тубдан ўзгартириш, ресурслар, мол-мулк солиғининг ро-
лини ошириш, жисмоний шахслардан солиқ ундиришнинг про-
грессив тизимини жорий этиш вазифаси қўйилади.


282
Табиий ресурсларни қайта тиклаш имкониятини яратиш 
ва улардан эҳтиёткорона фойдаланиш мақсадини амалга 
ошириш учун эр ости бойликлари, сув ва қайта тикланмай-
диган бошқа ресурсларга тўлов ўрнатиш солиқ сиёсати-
нинг навбатдаги йўналишидир. Республика аҳамиятига эга 
бўлган солиқлар билан маҳаллий солиқлар ўртасида аниқ че-
гарани белгилаш солиқ тизимини такомиллаштиришнинг энг 
муҳим йўналишидир. Бунда давлат бюджети даромадининг 
катта қисмини жойларга бериш, маҳаллий бюджетларни 
мустаҳкамлашга асосий эътибор қаратилади.
Давлат бюджети мутаносиблигини кучайтириш мақса-
дида, солиқ тизимини такомиллаштириш билан бир қаторда, 
корхоналарнинг молия интизомини мустаҳ-камлаш, тўлов 
мажбуриятларини бир меъёрга келтириш, қарзларнинг сал-
бий оқибатини тугатиш муҳим аҳамиятга эга.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling