Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Тижорат банкларнинг жами капитали динамикаси


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Тижорат банкларнинг жами капитали динамикаси
(миллиард сўмда)
19
2010 йил 1 январь – 3010,4
2011 йил 1 январь – 4100,1
2012 йил 1 январь – 5334,2
2013 йил 1 январь – 6223,9
2014 йил 1 январь – 6567,1
2015 йил 1 январь – 6943,9
2016 йил 1 январь – 7784,0
2017 йил 1 январь – 9353,0
2015 йилда банк устав капиталини ошириш мақсадида 
акциядорлик-тижорат банклари томонидан жами 553,6 млрд. 
сўмлик акциялар инвесторлар ўртасида жойлаштирилди 
ва уларнинг 319,6 млрд. сўмлик қисми нодавлат сектори 
ҳиссасига тўғри келди.
19
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари.


277
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
тегишли қарорларига асосан, «Ўзсаноатқурилишбанк» то-
монидан 157 миллиард сўмлик, Халқ банки томонидан 54 
миллиард сўмлик акциялар чиқарилиб, инвесторлар ора-
сида жойлаштирилди. Шунингдек, Ташқи иқтисодий 
фаолият миллий банкининг устав капитали – 35 мил-
лиард сўмга, «Агробанк»ники – 50 миллиард сўмга, 
«Микрокредитбанк»ники – 25 миллиард сўмга ва «Қишлоқ 
қурилиш банк»ники – 25 миллиард сўмга оширилди.
Тижорат банкларидаги жами депозитлар қолдиғи ди-
намикаси, (триллион сўм)
20
2009 йил 1 январь – 8,6
2010 йил 1 январь – 11,1
2011 йил 1 январь – 14,6
2012 йил 1 январь – 17,4
2013 йил 1 январь – 22,8
2014 йил 1 январь – 26,1
2015 йил 1 январь – 28,5
2016 йил 1 январь – 35,6
2017 йил 1 январь – 44,6
Банклар ресурс базасини кенгайтиришнинг яна бир 
муҳим йўналиши сифатида аҳоли ва хўжалик юритувчи 
субъектларнинг бўш пул маблағларини банклардаги де-
позитларга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Қайд этиш лозимки, тижорат банклари томонидан 
аҳолининг талаби ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда янги 
омонат турларини жорий этиш ҳамда ушбу йўналишда кўр-
сатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш бўйича 
кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Ўз навбатида, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар-
нинг банклардаги депозитлари ҳажмининг ўсишини 
рағбатлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар, жумла-
дан, доимий равишда жозибадор омонат турларини таклиф 
қилиш, узоқ муддатли банк депозит сертификатларини ва 
облигацияларини муомалага чиқариш ҳамда бу борада жо-
рий этилган имтиёзлар ва қулай шарт-шароитлар натижаси-
да жалб қилинган депозитларнинг умумий ҳажми 2016 йил-
20
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари


278
нинг 1 январь ҳолатига кўра 35,6 триллион сўмни ташкил 
этиб, 2015 йил бошига нисбатан 28,0 фоизга ошди.
2016 йил 1 январь ҳолатига кўра, тижорат банклари то-
монидан муомалага чиқарилган ва жойлаштирилган депозит 
ва жамғарма сертификатлари 703,4 миллиард сўмни ҳамда 
облигациялар 247,8 миллиард сўмни ташкил қилди. Бун-
дан ташқари, банкларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш, 
аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул 
маблағларини жалб қилиш мақсадида тижорат банклари то-
монидан узоқ муддатли облигациялар ва депозит сертифи-
катларининг чиқарилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тижорат банкларининг муомалага чиқарилган қарз 
қимматли қоғозлари ҳажми 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига 
кўра, 1 триллион сўмни, жумладан, муомаладаги узоқ муддатли 
облигациялар 310,2 миллиард сўмни ва депозит сертификатла-
ри миқдори 689,7 миллиард сўмни ташкил этмоқда.
Тижорат банкларининг ресурс базасини кўпайтириш бо-
расида амалга оширилаётган ишлар банкларнинг жами 
депозитлари ҳажмининг йилдан-йилга ошиб боришини 
таъминламоқда ва банкларнинг барқарорлашувини оширмоқда.
Мамлакатимиз банкларининг барқарор ҳолати, банк ти-
зимига бўлган ишончнинг йилдан-йилга ортиши, аҳоли реал 
даромадларининг ўсиб бориши аҳоли ва хўжалик юритувчи 
субъектларнинг бўш пул маблағларини омонатларга жалб 
қилишнинг мустаҳкам асоси бўлиб қолмоқда.
2017 йилда тижорат банкларининг замонавий ахборот тех-
нологияларига асосланган банк хизматлари сифати ва ишон-
члилигини ошириш, яъни мижозлар учун банк биносига кел-
масдан, масофадан туриб, кенг турдаги банк хизматларидан 
фойдаланиш имкониятлари яратиш борасида қатор тадбирлар 
амалга оширилди. Бунда асосий эътибор:
- кўрсатилаётган банк хизматлари сифати ва кўламини 
илғор АКТларни қўллаш орқали кенгайтириш;
- чакана савдо ва пуллик хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик 
субъектларининг тўлов терминалларига бўлган талабини до-
имий равишда ўрганиб бориш (пластик карточкалар ва инфо-
киоскалар захирасини яратиш);
- аҳолининг истеъмол талабини ошириш ва қулай кредит 
турларини кенгайтириш мақсадида тижорат банклари томони-


279
дан овердрафт кредитлари ажратилишини ҳамда кредит кар-
таларини жорий этиш;
- банкларнинг «Мобил-илова» дастурини жорий этиш ва 
бу дастур орқали бюджет ва солиқ тўловлари, алоқа тўловла-
ри, интернет сайтлар учун тўловларни амалга ошириш имко-
ниятини яратиш;
- электрон «он-лайн» дўконлар (Е-роs) тармоғини кўпай-
тириш ҳисобига банк пластик карточкаларидан фойдаланув-
чилар учун товар ва хизматларни интернет тармоғи орқали 
харид қилиш имкониятларини яратиш;
- аҳоли гавжум жойларда, йирик корхоналарда, бозорларда 
пластик карточкалар орқали тўловларни амалга ошириш им-
конини берувчи инфокиоскалар сонини кўпайтириш ва улар-
ни доимий ишлаш режимига ўтказиш. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling