Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
Бозор тушунчаси. Уни тушуниш ва ундан тўғри фойда-
ланиш муҳим аҳамиятга эга. Бозорни, айниқса, молиявий бо- зорларни бошқаришнинг бир хил, ўзгармас қоидалари йўқ. Бу жараён ичида юриш, ўрганиш, малака ҳосил қилиш керак. Кичик, 2-3 кишилик оилани бошқаришнинг ўзи қанча билим талаб қилади?! Шахсий вақтингизни тўғри бошқаринг, юрт билан бирга бўлинг. Бошқарувни кўпчиликдан ўрганинг. Зе- рикманг, кузатаверинг, хулосаларингиз ўзгариб бораверади. Охири, ҳақиқатни топасиз. Шу ўринда ҳаётий хулосаларимиз- ни айтиб ўтишни лозим топдик. Сиёсат. Бу узлуксиз фаолият бўлиб, учта таркибий қисмлардан ташкил топади: ғоя-мақсад; ҳуқуқий асос; фаол хатти-ҳаракат (тўғрироғи, кадрлар). Обод, озод, тинч ва фа- ровон ҳаётни таъминлаш – асосий мақсадимиз. Ҳуқуқий асосимиз – конституция, кодекслар ва қонунларимиз, қабул қилинган қарорлар. Мақсадни амалга ошириш учун жамоат- чилик билан бир қаторда бевосита масъул қилинган вазирли- клар, давлат қўмиталари доимий фаолият олиб боришади. Молиявий сиёсат. Қабул қилинган дастурларни ўз муд- датида, тўғри, тўлиқ бажариш учун узлуксиз, етарли миқдордаги маблағлар билан таъминлаш. Бюджетдан молия- лаштириладиган тадбирларни ўз вақтида пул билан таъмин- лаш. Ишлаб чиқариш, таълим, соғлиқни сақлаш, фонд, иж- тимоий соҳалардаги ишларни бир текис, ўзаро боғлиқликда боришини таъминлаш, такомиллаштириб боришдан иборат. Ҳудуд ёки корхона (ташкилот), оила даражасидаги молиявий бошқарувнинг мақсадлари ўша субъектнинг олдига қўйган мақсадларига мос бўлади. Молиявий бошқарув, молиявий маблағларни бошқариш – ҳаётни бошқаришдир. Ҳеч бўлма- ганда, ўзингизни бошқаришга ҳаракат қилинг. Яхши ўқинг, ўрганинг, керакли маълумотларни билиб боринг. Вазиятли мисол. Фирма чоракдан кейинги ойнинг 10-са- насига қадар ҳисобланган солиқларни тўлаши керак. 1 апрель ҳолатига фойда, мол-мулк, ер солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ҚҚС ва акциз бўйича тўланиши керак бўлган умумий сумма – 650 млн. сўм. Фирма ҳисоб варағида 300 млн. сўм, дебитор- 272 ларда 800 млн. сўм бор. Кредитлар солиқдан ташқари 80 млн. сўм (электр ва транспорт хизмати). Фирмага қиймати 1,2 млрд. сўм бўлган ноёб хомашёни таклиф қилиб қолишди. Бугун – 9 апрель, тўлов 15 апрелга- ча ўтказилган тақдирда хомашёни вагонларга юклаб жўнати- шадиган бўлди. Сиз – молиячисиз. Тўлов режасини тузинг. Умуман, апрель ойида яна қандай ишларни бажаришингиз керак? Нега шун- дай қарор қабул қилдингиз? Қандай асосларга суяндингиз? Сизнинг хомашё сотиб олишингиздан яна қайси субъектлар манфаатдор бўлиши мумкин? Нега? Фикрингизни фирма раҳбариятига ёзма равишда тақдим этинг. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling