Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Ахборотли иқтисодиёт. Ахборот иқтисодиёти – янги 
билимлар асосида яратилган маҳсулотлардир. Барча яратил-
ган ижтимоий маҳсулотларнинг ярмидан кўпи ахборотлар 
ва билимлар иштирокида, таркибида яратилмоқда. Ахборот 
иқтисодиёти ўзининг характери ва белгилари билан глобал-
лашган иқтисодиётни характерламоқда. Шартли равишда ах-
борот иқтисодиётини уч манбага бўлиш мумкин: ершунослик 
саноати ва ахборотшунослик (тупроқшунослик – «земледель-
ческая»). Бу ерда ер ресурслари иккинчиси энергия, учинчиси 
одамлар ва ахборотлар оқимидир.
Ахборот оқимлари ёзма, босма ва компьютер хабарлари-
дир. Шу ерда меҳнатнинг ижтимоий мазмуни тубдан ўзга-
риб кетади. Чунки ишлаб чиқариш жараёнида ахборот асо-
сий ролни ўйнайди. Бу жараёнда билимлар жамғарилади ва 
тўхтовсиз янгиланиб боради. Бунда дунёда ижтимоий хоти-
ралаш юзага келиб, интеллектуал мулкчилик шакллари ин-
тенсив тараққий топади. Яратилаётган ижтимоий маҳсулот 
таркибида хизмат кўрсатиш улуши ошиб боради. Жамият-
нинг асосий бойлиги инсонлар, уларнинг ҳаёт даражаси, 
маълумоти, маданияти, ахлоқи, ахборотлар оқимидан қай да-
ражада фойдаланишига боғлиқ. Чунки одатий билим манбаи 
(китоблар, нашрлар, газета-журналлар), маданият ва ахлоқ 
(радио, телевидение), мулоқот манбаи (телефонлар) – бу-
ларнинг ҳаммаси ягона ахборот муҳитига айланиб қолади. 
Ахборот ресурслари умумий ҳужжатлашган ахборот бўлиб 
(масалан, кутубхонашуносликда) архив ва электрон нашрлар 
ҳисобланади.
«Молия вақти» журналининг хабарича, 1998 йили 
дунёдаги 500 та компанияларнинг 20 фоизи (2015 йилги 
маълумотларга кўра) 30 фоизини ахборот ресурсларидан 
фойдаланишга ихтисослашган компаниялардир. Маълум бў-
лишича, ЯИМнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқариш жараёнида 
4 фоиз билимлар сарфланмоқда. 
Билимларнинг ¾ қисми кадрларни ўқитиш ва қайта 
тайёрлашга сарфланмоқда. 2000 йилга бориб, интернет хиз-
матига уланган давлатлар 170 дан ортиб кетди. 
Европа давлатлари интернетдан қуйидагича фойдаланади:


251
2008 йил май ойида республикамизда 2200 минг киши, 
2015 йил май ойида 3 млн. 40000 киши интернетдан фой-
даланган бўлсалар, булардан 1,8 фоизи доимий мижозлар 
бўлган. Интернет орқали товарлар сотиш, буюртмалар қабул 
қилиш Ўзбекистонда (2 трлн. доллар) 20 фоиз чакана товар 
айланмасини ташкил қилди.
Электрон тижоратда АҚШ, Канада, Мексика, ЕИдан 
Буюк Британия, Германия, Франция, Финляндия, Осиё дав-
латларидан Корея Республикаси, Ҳиндистон ва бошқа мам-
лакатлар олдинга ўтиб кетдилар. Электрон савдо мажмуа-
лари оддий савдо шахобчаларидек товарларни олиб келади, 
хизматлар тавсия этади, буюртмалар қабул қилади, сотади ва 
уйгача олиб боради.
Юқоридаги операцияларни бажариш учун компьютер 
технологиясидан яхши фойдаланиш керак. Яқин кунларда 
ҳам электрон тижоратдан унумли фойдаланиш учун корхо-
налар ўртасидаги савдолар «Бизнес – бизнес» ташкил эти-
лиши амалга оширилмоқда. Бугунги кунга келиб «Бизнес 
– бизнес учун» «Бизнес – мижоз, клиент учун»ни сиқиб 
чиқармоқда, чунки «Бизнес – бизнес учун» моделида ми-
жозлар, рақобатчилар тўғрисида ахборотлар етарлидир.
Бу соҳада электрон тижорат йўналишида «Cisco» фир-
маси биринчилар қаторида бормоқдалар. Ўзбекистонда ҳам 
шундай ривожланаётган корхоналардан бири «Мароканд» 
ахборот маркази тадбиркорлар, товар ишлаб чиқарувчилар 
ва савдо палатаси ўртасида тузилди. Бу ерда 25 мингдан 
ортиқ хўжалик юритувчи субъект ва 2000 дан ортиқ хори-


252
жий компаниялар фаолият юритмоқда. Булар билан бир 
қаторда «Банк – мижоз», «Телебанк», «24х7» ва «Ахборот 
– рейтинг» каби ахборот технологиялари вужудга келди. 
Шуларни ҳам айтиш керакки, Бизнес – банк технологияси 
тузилиб, мижозларга минглаб турли-туман маҳсулотларни 
тавсия қилмоқда ва сотмоқда. Электрон тижорат ўзига учта 
секторни бириктирган. Молия, яъни бу ерда «Банк – мижоз» 
(«Houm – banking», «Business – to – customer»)лар савдони 
ривожлантирмоқда. Буларни амалга ошириш учун компью-
тер интернет бирлашуви лозим. Буни Ўзбекистонда амал-
га ошириш учун, биринчидан, АКТни соҳаларда қўллаш, 
иккинчидан, «Е-тижорат» орқали бизнес истеъмолчилар 
учун, учинчидан, «Е-тижорат» орқали «Бизнес – бизнес 
ривожи учун» каби омилларни эркин ривожлантириш керак. 
Ҳозирги вақтда 1995 йилга нисбатан интернет орқали сав-
до қилиш ва хизмат кўрсатиш 2016 йил ҳолатига 35 марта 
кўпайди. Интернет хизматидан фойдаланувчилар 50 марта-
гача кўпайди. 
Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатмаси асосида Интер-
нет соҳасида товарлар ва хизматлар кўрсатиш кенг кўламда, 
интернет соҳаси – масофавий ўқитиш, электрон савдолар 
соғлиқни сақлашда кенг қўлланмоқда.
Интернет соҳасидаги мутахассислар тайёрлаш ва қайта 
тайёрлаш, интернет саводхонлигини кенг кўламда ри-
вожлантириш кўзда тутилган. Бугунги кунда Ўзбекистонда 
51 та интернет провайдерлари фаолият қилмоқда. Интернет 
тармоғида Ўзбекистон ҳақида, унинг одамлари тўғрисида, 
маданияти, урф-одатлари тўғрисида ҳам маълумотлар келти-
рилган.
Интернет хизматларини кўплаб кўрсатаётган «Sarkor-
Telekom», «Cisco Systems», «UzPAK», «Uzcinet», «SITA» 
каби компаниялар фаолият юритмоқдалар. Ўзбекистон-
да электрон ҳужжат тўғрисидаги, электрон тўловлар 
тўғрисидаги, рақамли имзо тўғрисидаги, ахборот ресурсла-
ри тўғрисидаги, шахслар маълумотини ҳимоя қилиш ҳақида, 
электрон шартномалар тўғрисида меъёрий ҳужжатлар, 
қонун-қоидалар ишлаб чиқилишини кутмоқдамиз.


253

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling