241
бўлиб, энг арзон компьютерлар сотилади ва интернет хизмат-
ларини кўрсатади. Майкл Делл компаниясининг 2010 йилги
кўрсаткичлари бўйича дунёда ишлаб чиқарилаётган компью-
терларнинг 15 ва сотилаётган компьютерларнинг 11 фоизини
ташкил қилган. Ҳозирга келиб М.Делл компанияси электрон
тижорат бўйича дунёда юқори ўринларни эгаллаган.
Хизматлар кўрсатишда интернетга тенг келадигани
йўқ. Онлайн магазинларнинг савдо айланмаси тез ўсиб
бормоқда, булар воситачисиз ишламоқдалар.
Бугунги кун-
даги интернет Адам Смитт орзу қилган капиталистик бо-
зорни яратди, яъни харидорлар ва
сотувчилар воситачисиз,
ортиқча ҳаракатларсиз «
Кўринмас қўл» орқали тижорат
қилмоқдалар, бир-бирларини топмоқдалар.
Биргина онлайн универмаг инсон учун хоҳлаган
товар
ва хизматларни энг арзон нархларда сотмокда. АҚШ сав-
до вазири Уильям Дэйлнинг фикрича,
интернет XXI асрда
бутунлай янги, фунтаментал бизнес яратди, савдо-сотиқлар
дилерларсиз, интернет орқали амалга ошмоқда.
«
Fortune» рўйхати бўйича М.Делл компаниясининг 1000
дан ортиқ шахсий сайтлари бор. Бугунги кунда М.Делл
интернет компанияси хизматларидан АҚШнинг 170 млн.
аҳолиси (68 фоиз оила) фойдаланмоқда. Унинг фили-
аллари 180 та давлатда мавжуд бўлиб,
интернет онлайн
тармоқларидан кунига 11-14 млн. киши фойдаланмоқда
15
.
Do'stlaringiz bilan baham: