Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


 Бошқариш техникаси ва унинг турлари


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

12.3. Бошқариш техникаси ва унинг турлари.
Бизнесни ахборот билан таъминлашни ташкил этиш. 
Бизнесни ахборот билан таъминлаш деганда, барча мартаба-
даги ишбилармонларни сифатли ахборотлар тизими билан 
ўз вақтида таъминлаш тушунилади.
Ахборотларга эҳтиёж бизнесни ахборотлар билан таъ-
минланишининг асосий шарти бўлади. Ахборотларга эҳтиёж 
ишбилармонлар томонидан бажарилаётган ишларни ҳисобга 
олган, тадбиркорликнинг мақсадлари ва вазифаларидан ке-
либ чиққан ҳолда аниқланади. Ахборотлар ҳажми, улар-
нинг турлари, уларда қайд қилинган керакли ҳужжатларнинг 
миқдори, кўрсаткичларни аниқлаш ахборотлар билан таъ-
минлаш тизими ташкилотчиларининг биринчи навбатдаги 
иши бўлади. Ишбилармонлар самарали ишлаши учун етарли 
миқдордаги барча керакли ахборотлар билан таминланган бў-
лишлари керак. Ахборот тўғри, ишончли ва аниқ бўлиши, ўз 
вақтида келиб тушиши керак.
Ҳар бир кичик корхонада ҳужжатларни ўрганиш жараё-
нида доимий, ўзгарувчан ва ҳосила ахборотларни, улар-
нинг даврийлигини, қарор қабул қилиш учун ишлатили-
шини аниқлаш керак. Ҳужжатларни бизнеснинг бажари-
лаётган у ёки бу хизматларига тегишли эканлигини аниқлаш 
учун ҳужжатлар йўналишлари техник, режавий, молиявий
меъёрий, дастурий ва ҳоказолар бўйича гуруҳларга ажратиш 
ўтказилади.
Ҳужжатларни бундай туркумлаш ҳужжатлар ҳаракати-
нинг умумий қонуниятини аниқлашга, ҳужжатларнинг ту-
зилиши, маълумотларни қайта ишлашнинг кетма-кетлигини 
ва ходимларни иш билан банд қилиш даражасини, ҳамма 
ҳисоблаш техникасини белгилашга имкон беради.
Шундай туркумлашга мувофиқ, ҳужжатлар айлану-
ви мавжуд тасвирининг таҳлили ўтказилади, маълумот-
ларни қайта ишлаш тизимининг умумий доираларини 
аниқлашга ва уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар иш-
лаб чиқишга имкон беради. Ҳужжатларнинг шаклланиши 
ва ҳаракати қонуниятини ҳисобга олган ҳолда ҳужжатлар 
айлануви тасвирини кўриш мумкин. Ҳужжат айлануви тас-
вирлари ҳужжатлар таркиби ва қайта ишланишини батаф-


235
сил тадқиқот қилиш натижаларини умумлаштириш бўлади. 
Улар бажарилаётган ишлар турлари, ҳужжатлар шакллари 
ва ходимлар вазифалари орасида мавжуд бўлган алоқалар ва 
ўзаро бир-бирларини алмаштиришни график шаклида кўр-
газмали тақдим қилишга имкон беради.
Айрим ҳужжатлардан фойдаланиш тезлиги, уларнинг 
кўрсаткичлари ва шаклларини аниқлаш ҳужжатлар ва кўр-
саткичлар сонини қисқартиришга имкон беради.
Ахборот оқимларини ташкил қилиш ўз ичига:
- ахборотлар манбалари ва истеъмолчиларни аниқлаш;
- ҳужжатлар айланувини ишлаб чиқиш;
- ахборотларни йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш 
учун техник воситаларни аниқлаш ҳамда ҳужжатларни ту-
зиш;
- расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш, мувофиқ-
лаштириш ва тасдиқлаш тартибини белгилашни олади.
Бизнесни ахборот билан таъминлашни ташкил қилишда 
мавжуд ахборотларни йиғиш, қайта ишлашнинг автоматлаш-
тирилиши даражасидан келиб чиқиш керак. Техник восита 
қанчалик мукаммал бўлса, бизнес, ишбилармон меҳнатини 
ташкил қилиш шунчалик самарали бўлади. Биринчи марта 
техник воситалар юз йидан ортиқ вақтда пайдо бўлган. Улар-
нинг барчасини, яъни ручка, чизғич ва энг оддий варақдан 
тортиб то ЭҲМгача икки асосий синфга бўлиш мумкин: 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling