Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Рекламани жорий этиш босқичлари. Юқоридаги чиз-
ма маълумотларидан кўриниб турибдики, реклама ишлари ре-
клама кимга қаратилганлигини, яъни мақсадли аудиторияни 
аниқлаш ва таҳлил қилиш билан бошланади. Сўнгра реклама-
нинг мақсади аниқланади, ҳар бир реклама тури учун унинг 
ўзига хос мақсадлари белгиланади. Масалан, янги товар ре-
клама қилинаётган бўлса, унда рекламанинг мақсади янги то-
вар тўғрисида бирламчи маълумотни беришга қаратилиши, 
кейинги босқичи эса янги товарнинг жозибадор хусусиятлари 
бўйича қўшимча ахборотлар беришдан иборат бўлмоғи керак 
ва ҳоказо. 
Рекламани ташкил этишдаги асосий жараёнлардан 
бири – реклама бюджетини ишлаб чиқиш ҳисобланади. 
Реклама бюджетини ишлаб чиқиш реклама компанияси-
нинг мақсадлари, корхонанинг молиявий имкониятлари, 
рақобатчиларнинг реклама харажатлари, тармоқдаги умумий 
харажатлар ва ҳоказоларни ҳисобга олишга асосланган турли 
хил ёндашувларни қўллаш билан амалга оширилади. Рек-ла-
ма бюджетини ҳисоблаб чиқишнинг бир неча хил усуллари 
мавжуд. Булар асосан қуйидагилар ҳисобланади: «мавжуд 
маблағлардан бир қисм», «сотилган товарлар суммасидан 
фоизлар ажаратиш», «рақобатли паритет», мақсад ва вазифа-
лардан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилиш усули.


231
Шуни қайд этиш лозимки, реклама харажатлари қайси 
усул билан ҳисоблаб чиқилганлигига қарамасдан, бу хара-
жатлар истеъмолчи томонидан товарга тўланаётган нархда 
ўз аксини топади. Ҳар бир ташкилот бир вақтнинг ўзида ҳар 
хил ташқи муҳит шароитида фаолият кўрсатади. Шу сабабли 
реклама харажатларини ҳисоб-китоб қилганда корхона фаоли-
ят кўрсатаётган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва бошқа шаро-
итлар ҳисобга олиниши керак. 
Реклама ишларини ташкил этишдаги кейинги қадам – бу 
реклама тарқатиш воситаларини танлашдан иборатдир. Таби-
ийки, реклама тарқатиш воситаларини танлагандан сўнгги-
на, реклама хабарларининг мазмуни ва турларини аниқлашга 
ҳаракат қилинади. Сўнгра рекламани ишлаб чиқиш жараё-
нида реклама мурожаатининг ғояси ишлаб чиқилади. Яхши 
танланган ғоя реклама мурожаатига қўшимча мазмун бера-
ди. Бу эса рекламани тезда эслаб қолиш ва унга қизиқиш им-
кониятини туғдиради.
Бундан кейин эса реклама мурожаати ишлаб чиқилади, 
яъни реклама матни тайёрланади. Реклама хабарлари, авва-
ламбор, истеъмолчининг диққатини тортиши ва қизиқтира 
оладиган бўлиши керак. Рекламанинг мазмуни истеъмолчи-
нинг қарашларига, ҳаётий тажрибасига, тўлов имкониятла-
рига мос келсагина, рекламага қизиқиш ва ишониш кучаяди.
Реклама ишларини ташкил этишининг кейинги босқичи 
реклама компанияси параметрларини танлашдан иборатдир. 
Бу ерда реклама мақсадли бозорда қанча сонли потенци-
ал харидорларнинг эътиборига ҳавола этилиши ва реклама 
маълумотлари суткада неча марта эфирга узатилиши каби 
масалалар аниқланади.
Рекламани режалаштиришнинг сўнгги босқичи рекла-
манинг самарадорлигини баҳолашдан иборатдир. Реклама 
бир қанча белгилар бўйича гуруҳланади. Реклама қандай 
ҳудудни қамраб олганлигига, яъни географик белгисига 
қараб, хорижий, умуммиллий, ҳудудий ва маҳаллий реклама-
ларга бўлинади.
Қўлланилаёган техник воситаларига қараб реклама 
қуйидаги турларга ажратилади: витрина-кўргазмали, матбуот-
даги реклама, босма реклама, аудиовизуал, радио ва телере-


232
клама. Реклама тўғрисида тўла маълумот АҚШнинг «Замона-
вий реклама» номли ўқув дарслигида ёритилган. Мақсадига 
кўра, реклама харидорларнинг бутун тўпламига ва аҳолининг 
муайян гуруҳларига қаратилган бўлиши ҳам мумкин. Агар ре-
клама фойда олишга қаратилган бўлса, бундай реклама тижо-
рат рекламаси деб, агар фойда олишга қаратилмаган, балки 
жамоатчиликка қаратилган бўлса, тижорат бўлмаган рекла-
ма деб юритилади. Рекламалар мақсадли аудиторияга қандай 
таъсир кўрсатишига қараб шартли равишда ахборот берувчи, 
қўзғатувчи ва эслатувчи рекламалар деб ҳам гуруҳларга ажра-
тилиши мумкин. 
Маълумки, бугунги кунда ҳар қандай корхонанинг ривож 
топишини компьютерларсиз тасаввур қилиш қийин. Шу са-
бабли бугунги кунда компьютерлаштирилган реклама ҳам 
реклама воситалари сифатида қўлланилмоқда дейиш мум-
кин. Хорижий экспертларнинг фикрига кўра, яқин келажакда 
компьютерлаштирилган рекламанинг бошқа рекламалардан 
ўзиб кетиши кузатилади. Бу рекламанинг асл моҳияти шун-
дан иборатки, реклама берувчи корхона муайян тўлов эвазига 
компьютерлаштирилган реклама ахборотининг манбаларига
яъни ихтисослаштирилган компьютер тизимларининг маълу-
мотлар базасига ўз корхоналари ва товарлари тўғрисидаги 
маълумотларни киритадилар.
Маълумки, ижтимоий сўровларда иштирок этган ёшлар-
нинг 15 фоизи интернет орқали бегона, нотаниш одамлар 
билан учрашувга чиққан, 10 фоизи бундай учрашувларга 
ёлғиз борган, 7 фоизи бу ҳақда ҳеч кимга ҳеч нарса дейил-
маган. Жаҳонда 38 фоиз (12-20 ёшгача) болалар зўравонлик 
руҳидаги сайтларни, 26 фоиз болалар миллатчилик характе-
ридаги веб-саҳифаларни мунтазам кузатиб бориши маълум 
бўлди.
2010 йилнинг декабрларида дунёнинг машҳур «Mic-
rosoft» компанияси 28 та давлатда ўзининг чат хоналари-
ни ёпишини эълон қилди
14
. Бу ҳаракат ҳуқуқ-тарғибот ор-
ганлари томонидан маъқулланди. Чунки эркин ва назорат-
сиз интернет хоналар спам, вирус ва ахлоқсиз ахборотни 
тарқатишга айланиб қолган. Шу боис «Microsoft» компани-
14
http: Jurnalist.uz . 2013 йил 19 февраль. Интернетдан ким қандай фойда лан моқда?


233
ясининг текин чатлари Европа Иттифоқи, Яқин Шарқ, Аф-
рика, Осиё ва Лотин Америкасининг кўплаб мамлакатла-
рида ўз фаолиятини тўхтатди. Уларнинг ўрнига «Microsoft 
Messenger» – тезкор хабар алмашиш тизими жорий қилин-
дики, эндиликда бу хизматдан фойдаланиш учун шахсий 
портфолио талаб қилинади.
Замонавий АКТнинг тез ривожланишига қарамай, баъзан 
одамлар улардан қандай оқилона фойдаланиш кераклигини 
тўлиқ англаб етмайди. Катта ёшдаги одамларнинг қўпчилиги 
Интернетдан фойдаланишни билмаслиги аниқ бўлиб қолди, 
ота-оналарнинг компьютер саводхонлигини ошириш ҳам дол-
зарб масала. 
Бугун республикада интернет хизмати кўрсатувчи субъ-
ектлар (провайдерлар) сони 793 тага етди. Ахборот бозори-
да «Ўзбектелеком», «East Telecom», «Sarkor Telekom», СП 
«Unitech», СП «Buzton»лар ўртасида рақобат бўлмоқда СП 
«Buzton» мижозлари хорижий элчихоналар, хорижий компа-
ниялар, халқаро сўзлашувлар ва бошқалар.
Юқоридаги компаниялар ўртасида маркетинг комму-
никациялар кураши ахборотлар бозорида тобора кучайиб 
бормоқда. Бу курашлар кўрсатилаётган хизматлар нархида 
эмас балки, потенциал мижозлар учун ҳам кураш кетмоқда. 
Натижада маркетинг коммуникация харажати тез ошиб 
кетмоқда.
«Unitech» ва «Sarkor Telekom» корхоналарида маркетинг 
коммуникацияси кўп йиллардан бери ишлаб келади, ди-
лер бўлимлари пойтахт ва республика шаҳарларида яхши 
ишламоқда, аммо рекламаларга етарли маблағ сарфланмаёт-
ганлиги кўриниб турибди. 
«Golf Stream» СП «Buzton» компаниясига қарашли бў-
либ, хизмат кўрсатиш жуда тез амалга оширилади, яъни ин-
тернетга уланиш 512 кб/c тезликда бажарилади.
Хулоса қилиб айтганда, республикамизда бозор муноса-
батларининг шаклланиши ва ривожланиши шароитида ре-
клама соҳасига тажрибаларни синчковлик билан ўрганиб, 
ижодий ёндашиб, улардан оқилона фойдаланиш ҳар бир 
корхонанинг барқарорлигини таъминлашда муҳим восита 
ҳисобланади.


234

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling