Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


XII БЎЛИМ. БИЗНЕС ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

XII БЎЛИМ. БИЗНЕС ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР
12.1. Бизнесда ахборот ва коммуникациянинг аҳамияти.
Бизнесда жуда катта миқдорда ахборотлар хизмат қилади. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик доирасида ҳам 
бажарилаётган ишларнинг турли хилларига жавоб берувчи 
ахборотларнинг шахсий массивлари шаклланган.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларнинг ри вож-
ланиш қонуниятларини босқичма-босқич кўриш мумкин.
1-босқич: XIX аср ахборот-коммуникация техноло гия-
лари ривожланишида инқилобий ўзгаришларни бош дан 
кечирди. Маълумотларнинг ривожланиши қўл техноло гия сига 
асосланиб, инструментлари перо, сиёҳдон, китоблар бўлган 
коммуникация қўл воситасида амалга оширилиб, почта 
орқали хатлар, пакетлар жўнатилган.
2-босқич: (XIX аср охирлари) маълумотлар механиқ 
технология асосида бўлиб, ёзув машинкалари, телефон ва 
диктофонлар пайдо бўлган.
3-босқич: (XX асрнинг 40-60 йиллари) маълумотлар 
«электрон» технологиялар асосида ривожланиб, электрон 
ҳисоблаш машиналари, электрон усулда ёзиш машин-
каси, нусха кўчириш (ксерокопия), чўнтак диктофонлари 
ёрдамида амалга оширилган.
4-босқич: (XX асрнинг 70-йиллари) маълумот ва хабарлар 
бошқарувнинг автоматик системаси (АСУ), маълумотларни 
излаб топувчи асбоблар ёрдамида ривожланган.
5-босқич: (XX асрнинг 80-90 йиллари) мутлоқ янги 
компьютер технологиялари, шахсий компьютер (ЭППЛ-I, 
ЭППЛ-II) яратилиб, маълумотларни узатиш шулар ёрдамида 
амалга оширилган.
6-босқич: (XXI аср бошлари) маълумотлар электрон 
шаклда бўлиб, интернетдан фойдаланиш умумий харак терга 
айланди.


224
Бизнес етарли ва аниқ ахборотларсиз амалга оширилиши 
мумкин эмас. Бу ахборотлар тадбиркорлик фаолияти учун 
зарур бўлган маълумотлар, хабарлар мажмуасидан иборат 
бўлади. Ахборот – ишлаб чиқарувчилар, товарни сотувчилар ва 
харидорлар ўртасидаги алоқа шаклидир.
Ишбилармонлар асосан турли хил ахборотлар: статистик, 
оператив, ташкилий, фармойиший, бухгалтерлик, молия вий
маркетинг, таъминот, ходимлар маълумоти каби ахбо ротлар 
билан ишлайдилар.
Ахборотлар яна ички ва ташқи, дастурий ва меъёрий тур-
ларга бўлинади.
Ички ахборот корхона ёки савдо ташкилоти ичида айла-
ниб юради. У корхона фаолиятини, унинг техник-иқтисодий 
кўрсаткичларини, моддий ва меҳнат харажатлари ҳажмини, 
нақд пул ҳаракатини, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари 
ҳақидаги маълумотларни акс эттиради. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling