Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Товар бозорларини ҳар томонлама тартиблаштириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Товар бозорларини ҳар томонлама тартиблаштириш 
бў йича халқаро ташкилотлар фаолиятининг асосий 
мақсадлари қуйидагилар:
- халқаро савдо, шунингдек, конкрет товарнинг ишлаб 
чиқарилиши ва истеъмоли билан боғлиқ муаммоларнинг 
қўйилиши ва таҳлили;
- мазкур товар бозорининг жаҳон конъюнктурасини ўрга-
ниш, бозордаги аҳвол ҳақида унинг қатнашчиларини мунта-
зам хабардор қилиб туриш;
- статистика маълумотларини тўплаш, чоп этиш ва бозор-
нинг иқтисодий таҳлилини тайёрлаш;
- мазкур товар билан савдо қилиш муаммолари бўйича 
кўп томонлама маслаҳатлар берилишини ташкил қилиш;
- хомашёни ишлаб чиқарувчи мамлакатларда иш-
лаш чиқаришни кенгайтириш ва экспорт имкониятларини 
мустаҳкамлаш бўлиш чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, улар-
га мос келадиган инфраструктурани ривожлантириш, хома-
шёни қайта ишлаш, маркетинги ва тақсимланишида ишлаб 
чиқарувчи мамлакатларнинг қатнашишининг кенгайиши-
га кўмаклашиш, атроф-муҳитни муҳофазалашни яхшилаш, 
аниқ хомашё товарининг иқтисодиётини ривожлантириш 
лойиҳаларининг таҳлили ва хомашёни ишлаб чиқарувчи 


222
мамлакатлар ҳукумати томонидан тавсияларни ишлаб 
чиқиш.
Пахта бўйича Халқаро маслаҳат берувчи қўмита (ПХМҚ 
– International Cotton Advisory Commitee, IСАС) – бу пах-
тани ишлаб чиқариш, халқаро савдо ва истеъмол соҳасида 
ҳамкорликда манфаатдор бўлган мамлакатларни бирлаштирув-
чи ҳукуматлараро ташкилот. ПХМҚ 1939 йилда АҚШ ташаб-
буси билан пахта бўйича халқаро конференцияда ташкил эти-
лган эди. Қўмитанинг асосий мақсад-вазифалари:
- жаҳон пахта бозори ҳолатини назорат қилиш ва унинг 
ривожланишига таъсир этувчи омилларни ўрганиш;
- пахтанинг жаҳон бўйича ишлаб чиқарилиши, халқаро 
савдоси, истеъмоли, захиралари ва нархлари ҳақида стати-
стик ва бошқа ахборотни тўплаш ва тарқатиш, шунинг дек, 
бошқа текстил тўқималар ва матолар бўйича ахборотлар, 
чунки улар пахта бозорининг ривожланишига таъсир кўрса-
тади;
- жаҳон пахта бозорида халқаро ҳамкорликни ривожлан-
тиришга йўналтирилган аниқ тадбирларни ўтказиш бўйича 
ПХМга бўлган мамлакатларга тавсиялар бериш;
- доимий қўмита ва унинг ҳар йиллик сессияларида пах-
танинг нархи масалалари бўйича муҳокамаларни ташкил 
этиш ва ўтказиш.
Ғарб маркетинг амалиётидан маълумки, баъзи ҳолларда 
фирмалар «саноат шпионажи» усулларига мурожаат 
қиладилар. Бунда тижорат қимматликка эга бўлган ахборот-
ни унинг эгалари – фирмалари, жамоат ташкилотлари, давлат 
муассасаларига билдирмасдан, яширин ва улар хоҳишига зид 
ҳолда оладилар. Кўпинча манфаатдор фирмаларнинг диққат-
эътибори технологиялар: чизмалар, формулалар, нусхалар, 
дастурлар, ғояларга қаратилади; камдан-кам ҳолда молиявий 
ҳужжатлар, счётлар смета, шартномалар, режаларга эътибор 
берилади.


223

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling