Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

11.4. Маркетинг ахбороти манбалари.
Бирламчи маркетинг ахбороти, одатда, махсус тадқи-
қот ларнинг маҳсули ҳисобланади. Иккиламчи ахборотни 


218
олганда эса массивнинг асосий қисмини фирмалар ҳақидаги 
маълумотлар ташкил қилади. Улар биринчи нав-батда 
қуйидаги вазифаларни ечиш учун керак:
- энг рақобатбардош товар ёки хизматни аниқлаш;
- рақобатчи фирмалар, уларнинг стратегияларини аниқ-
лаш;
- нейтрал фирмаларни аниқлаш;
- оптимал стратегияни ишлаб чиқиш. 
Иккиламчи ахборотнинг доимий манбалари қуйи-
дагилар:
- статистика идораларининг ахборот материаллари;
- давлат бошқаруви органларининг ахборот материалла-
ри;
- савдо палаталари, ассоциация, бирлашмаларнинг ахбо-
ротлари;
- халқаро ташкилотлар, банкларнинг нашрлари;
- махсус китоб ва журналлар;
- даврий матбуот маълумотлари; 
- маълумот берувчи адабиётлар;
- йирик фирмаларнинг нашрлари; 
- компьютер тармоқлари ресурслари.
Харидор талаби ва савдо конъюнктурасининг ривожлани-
ши ҳақидаги статистик ахборотларнинг энг муҳим манбала-
ридан бири амалдаги статистика ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда 
ҳисоботларининг маълумотларидир. Талабни ўрганадиган 
хизматларнинг ташкилий бўйсуниши ва фаолият соҳасига 
боғлиқ ҳолда таҳлил учун бирламчи ҳисоб ва ҳисобот маълу-
мотлари ёки давлат статистика органлари, бошқа вазирликлар 
ва муассасалар томонидан ишлаб чиқилган йиғма статистик 
кўрсаткичлар ишлатилиши мумкин.
Аҳолининг даромадлари ва харажатлари, халқ истеъмо-
лининг баъзи товарларини ишлаб чиқариш чакана савдога 
товарларнинг келиб тушиши, товар айланувининг умумий 
ҳажми ва товар таркиби, савдодаги товар захиралари, чакана 
нархларнинг ўзгаришини тавсифлайдиган кўрсаткичлар ти-
зими кенг миқёсда ишлатилиши мумкин.
Кўрсаткичлар тизими ичида энг муҳими – товар айла-
нуви ва товар захиралари ҳақидаги маълумотлардир. Бу 
маълумотлар таҳлили талаб ва савдо конъюнктураси ри-


219
вожланишидаги асосий тенденцияларни аниқлаш имкони-
ни беради. Улар асосида, одатда, товар гуруҳлари бўйича 
амалга оширилган талабнинг миқдори ва ички гуруҳий тар-
кибини ўрганадилар. Чакана товар айлануви таркиби бўй-
ича материаллар жуда юқори қимматга эга ва маълум давр 
ичида унинг таркибий ўзгариши ўрганишда таянч бўлиб 
ҳисобланади. Улар, шунингдек, ассортимент жиҳатидан со-
тилишлар ҳажмини таҳлил қилишда асосий роль ўйнайди. 
Товар айлануви таркибининг таҳлили истеъмолчилар тала-
бининг қондирилишини ва товарлар ассортименти қай да-
ражада кенгайишини аниқлашга ёрдам беради. Статистик 
ҳисобот маълумотларига кўра, талабнинг ривожланишидаги 
тенденциялар алоҳида гуруҳлар бўйича, унинг таркибида-
ги силжишлар, мавсумий ва ҳоказолар ҳақида фикр юритиш 
имконини беради.
Талабни ўрганиш учун аҳолининг сони ва таркиби, ёш 
жинс ва ижти моий структурасидаги ўзгаришларни тав-
сиф-лайдиган демографик статистикадан фойдаланиш 
мумкин. Талаб ҳақидаги ахборотнинг муҳим манбаи оила-
лар бюджет статистикаси маълумотлари ҳисобланади. Бюд-
жет таҳлилларининг материаллари турли хил ижтимоий 
гуруҳлар ва даромадлилиги ҳар хил бўлган гуруҳлардаги ои-
лаларнинг харидорлар ва истеъмол структураси ҳақида хуло-
салар чиқаришга замин яратади.
Талабнинг ривожланиш истиқболларни баҳолаш ва унинг 
товар таклифи билан мувозанатини таҳлил қилиш учун халқ 
истеъмоли товарлари, уларни ишлаб чиқариш материаллари 
ва рационал истеъмолнинг илмий асосланган меъёрларидан 
фойдаланадилар.
Бухгалтерия ҳисоботи талабни ўрганишда ахборот сифа-
тида тўлалигича ишлатилмайди. Инвентаризация материал-
лари реализация қилинган ва шаклланаётган талабни таҳлил 
қилишда, қатор захиралар меъёрларида товарларни олиб 
келиш бўйича шартномаларни тўғрилашда муваффақиятли 
қўлланиши мумкин.
Даврий матбуот, иқтисодий ҳамда ишбилармонлик йў-
на лишдаги журнал ва газеталар ёрдамида фирмалар ва 
тармоқлар фаолияти ҳақида кўпгина маълумотларни бериши 
мумкин. Масалан, халқаро мезонлар нуқтаи назаридан энг 


220
жиддий маълумотлар ҳар йили Американинг «Fortune» жур-
налида 500 та америкалик ва 500 та ноамерикалик фирма-
лар бўйича йиғма жадваллар кўринишида чоп этилади. Фир-
малар сотилишлар ҳажми бўйича қайси мамлакат ва соҳага 
тегишли эканлигини кўрсатган ҳолда териб чиқилади. Шу 
ернинг ўзида оборотлар, активлар, фойда, ходимлар сони 
ҳақидаги маълумотлар келтирилади.
Қатор газеталар иқтисодий муаммоларга бағишланган ру-
брикаларда, фирмаларнинг йиллик ҳисоботлари билан бир 
қаторда, алоҳида маҳсулотлар турларининг чиқарилиши 
ҳақида материаллар, экспорт битимлари, акцияларни сотиб 
олиш, фирмаларнинг қўшилиши ва тугатилиши ҳақидаги 
материалларни нашр этадилар. Алоҳида нашрлар ёки 
иқтисодий журналлар ва газеталарга иловалар кўринишида 
чоп этиладиган ахборотлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. 
Ўзбекистонда чиқариладиган даврий нашрлар ичида 
«Пул, бозор, кредит», «Ўзбекистон иқтисодий ахборотно-
маси» журналлари, «Солиқ ва божхона хабарлари», «Банк 
ахборотномаси» газеталари, шунингдек, «Престиж» «Опто-
вик» каби иловаларни ажратиб кўрсатишимиз мумкин.
Телекоммуникациявий, шу жумладан, тармоқли хизмат-
лар ахборот манбаларининг алоҳида гуруҳига киради. Фир-
малар ҳақидаги ахборот ихтисослашган маълумотлар банки 
кўринишида тақдим этилади. Жаҳоннинг кўпгина мамла-
катларида анча вақтдан бери тижорат мақсадларида дастур-
ли маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотишга ихтисослашган 
маслаҳат берувчи, матбаачилик фирмалари томонидан яра-
тиладиган маълумотлар банклари (базалари) фаолият кўрса-
тяпти.
Фойдаланувчи ахборотни маълумотлар базасидан модем 
орқали узатиш йўли билан, шунингдек, компакт-дисклар-
да, факс орқали, конференциялар ва форумларда қатнашиш 
йўли билан олиши мумкин.
Иқтисодиёт, бизнес ва маркетинг соҳасида ахборотлар-
ни тўплаш, ишлов бериш ва тақдим этишга ихтисослашган 
Американинг «Дун Драдстреет» корпорацияси дунёдаги энг 
катта маълумотлар базасига эга. Маълумотлар базасининг 
асосий мавзулари АҚШ компаниялари, уларнинг манзили, 
соҳа коди, баланс актив ва пассив моддаларининг талқини 


221
ҳақидаги ахборот ва маълумотларга қаратилган (мазкур 
соҳанинг ўртачаларига нисбатан молиявий кўрсаткичла-
ри, ҳар бир соҳанинг етакчи компаниялари бўйича халқаро 
электрон маълумотнома (90 та мамлакат бўйича 200 мингдан 
зиёд маълумотлар), Америкадаги 60 фоиздан кўпроқ компа-
нияларнинг товар ва хизматлари ҳақида 8,5 млн. дан кўпроқ 
маълумотлар). 
Россиянинг ахборот базаларини ишлаб чиқарувчилар 
ўртасида ишбилармонлик ахбороти агентлиги (ИАА) кўз-
га ташланади. У МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари бўйича 
етакчи ҳисобланади. У ҳар йили 10 дан зиёд геоиформаци-
он базаларни янгилайди ва аниқлайди, тўрт тилда 350 ном-
ли ишбилармонлик маълумотномаларини чиқаради, ахборот 
кўриклар – маълумотномалар ва маркетинг тадқиқотларини 
ўтказади. ИААга тегишли бўлган «Бизнес-карта» маълумот-
лар базаси собиқ СССР республикаларининг 110 мингта кор-
хона, ташкилот ва фирмалари бўйича ахборотга эга.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling