Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташқи шароитларининг ривожланишини
Маркетинг разведкаси – бу, биринчи навбатда, марке-
тинг режаларини ишлаб чиқиш ва уларни тўғрилаш учун зарур бўлган маркетинг ташқи муҳитининг ўзгариши тўғрисидаги жорий ахборотни тўплаш бўйича тизимли фаолиятдир. Ички ахборот олинган натижаларга қара- тилган, маркетинг разведкаси эса ташқи муҳитда рўй бериши мумкин бўлган ҳодисаларни ўрганишга мўлжал- ланган. Маркетинг разведкаси маълумотларини компания хизматчилари (маъмурият, муҳандислар, харидлар бўйича агентлар, сотувчилар), шунингдек, таъминотчилар, воситачилар ва харидорлар етказиб беришлари мумкин. Ички ахборот асосан корхонанинг ички аҳволи ва имкониятларини очиб беради. Унга даставвал корхо на- нинг ишлаб чиқариш, молия, сотиш, меҳнат ва бошқа ресурслари киради. Қабул қилинган қарорларнинг самара- дорлиги чекланган ресурсларни товар ассортименти ва маркетинг дастурларига оптимал жойлаштириш шарти билан амалга оширилади. Бундан асосий вазифа келиб чиқади: фойданинг ўсиши учун маҳсулот таннархини даврий равишда камайтириб бориши зарур. Бошқача қилиб айтганда, харажатлар ҳажми ва таркибининг шаклланиши устидан қатъий назорат сиёсатини олиб бориш керак. Шу билан боғлиқ ҳолда маркетолог ўз ишида ва маркетинг қарорларида қуйидаги кўрсаткичларни ҳисоблашни ҳамда улардан фойдаланишни билиши керак: - маҳсулотнинг меъёрий ва ҳақиқий таннархи; - тўғри ва эгри харажатлар; - чегараланган фойда; - фойдалилик нуқтаси; - нарх чегирмалари. 216 Ташқи шароитларининг ривожланишини тавсифлай- диган ма териаллар, аввало, шу билан қимматлики, улар бозор ҳо лати, унинг инфраструктураси, харидорлар ва воситачи- ларнинг хатти-ҳаракатлари, таъминотчилар, рақобатчилар, шунингдек, давлат томонидан тартиблаштириш чора-тад- бирлари ва ҳоказолар ҳақидаги ахборотларни беради. Бу ерда қуйидаги характердаги йўналишлар кузатилади: - ташқи муҳит мониторинги (конъюнктура жараёнлари ва тенденцияларини ўрганиш); - муҳитдан нусха олиш (мавжуд ахборотларни олиш); - муҳитни прогнозлаш (ривожланиш истиқболларини баҳолаш.) Мониторинг деб аниқ белгиланган тор доирадаги маъ- лумотларни доимий тўплаш, излаш тизимига айтилади. Мо- ниторинг оммавий ахборот воситаларини ўрганишда кенг тарқалган. Кўпинча мониторинг объекти бўлиб рек-лама ва биринчи навбатда, радио ва айниқса, телевидение каби воси- талар ҳисобланади. Батафсил ёритиладиган маркетинг тадқиқотлари бо- зор ривожланишининг тенденциялари ва жараёнла- ри, унинг сиғими, сотилишлар динамикаси, рақобат- чиларнинг хатти-ҳаракатлари, шунингдек, истеъмолчилар хатти-ҳаракатларининг сабаблари, маҳсулотнинг рақобат- бардошлиги, рағбатлантириш ва рекламанинг самарадорлиги, тақсимлаш каналлари ва бошқаларга нисбатан қўлланилади. Йиғилган маркетинг ахборотига ишлов бериш мақ-садида тегишли дастур асосида аналитик маркетинг тизими ярати- лади. У маълумотлар банки ва моделлар банкини ўз ичига олади. Прогнозлаш жараёнлари таҳлилини ўтказишда ўрта- ча миқдорлар, гуруҳлашлар, трендлар, регрессион ва кор- реляцион усуллар, омилли ва кластерли таҳлил, қарорларни қабул қилиш назарияси усуллари, жараёнларни ўрганиш усуллари, эверистик усуллар ва шу каби бошқа иқтисодий- статистик ва иқтисодий-математик усуллар қўлланади. Ҳосил бўлиш босқичларига қараб маркетинг ахборотини қуйидаги икки турга бўладилар: Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling