Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

1. Бирламчи ахборот – аниқ маркетинг муаммосини 
ечиш учун махсус дала (бозор) тадқиқотлари ва моделлаш 
асосида ҳозиргина олинган маълумотлар массиви.


217
2. Иккиламчи ахборот – қачонлардир корхонада тадқиқ 
қилинаётган аниқ муаммо ечими билан боғлиқ бўлмаган 
қандайдир мақсадлар учун кимдир томонидан тўпланган 
маълумотлар тўплами.
Ахборотнинг иккала тури ҳам ўзига хос афзаллик ва кам-
чиликларга эга. Масалан, иккиламчи ахборот арзонроқ ту-
шади, уни олиш ва ишлатиш осон, шунингдек, у нисбатан 
ҳаққонийдир. Бироқ Ўзбекистон шароитида, аниқроғи, унинг 
ахборот маконида ҳозирча малакали маркетинг маълумотла-
ри жуда кам расмий, шу жумладан, қайдномали ва регионал 
статистика эса тарқоқ, камдан-кам ҳолда тизимли кўринишда 
берилган. Шунинг учун ҳамма вақт кўзда тутилаётган мар-
кетинг фаолиятининг мақсадларини акс эттирмайди. Бундай 
ҳолатда тадқиқотчилар олдига қўйиладиган вазифаларнинг 
аниқ мақсадларига кўра тўпланадиган, ҳар доим энг янги ва 
ишончли бўлган бирламчи маркетинг ахборотларига кўпроқ 
таянишга тўғри келади.
Ахборотни, айниқса, ташқи муҳит ҳақидаги ахборотни 
излаш ва шакллантиришда компьютер ахборот тармоқлари 
муҳим роль ўйнайди. Ҳозирги вақтда икки турдаги тармоқ 
каналлари мавжуд. Интернет – 45 мингдан кўпроқ ки-
чик локал тармоқлардан иборат бўлган глобал компьютер 
тармоғидир. У бутун Ер курраси бўйича узлуксиз ва марказ-
лашган ахборот алмашишга имкон беради. Ҳозирги вақтда 
ундан жаҳоннинг 150 мамлакатида 56 миллиондан кўпроқ 
кишилар фойдаланадилар. Фойдаланувчилар электрон по-
чтани юборишлари, харид қилишлари, тадбиркорлик ахбо-
ротини олишлари мумкин. Тижорат каналлари – таъсисчи 
компанияларнинг абонент тўловлари асосида ишлайди-
ган ахборот ва маркетинг хизматларидир. Мижозларга ах-
борот олиш (янгиликлар, кутубхоналар, маълумотлар ва 
бошқалар), харид қилиш, ҳордиқ чиқариш ва мулоқот қилиш 
(электрон тахталар, ўйинлар, форумлар), электрон почтадан 
фойдаланиш имкониятлари берилади.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling