Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


 Бозор фаолияти стратегияси ва тактикасини ишлаб


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

11.3. Бозор фаолияти стратегияси ва тактикасини ишлаб 
чиқиш бўйича маркетингнинг вазифалари.
Маълумки, маркетинг ахбороти маркетинг фаолия-
тида қарор қабул қилиш учун асос ҳисобланади, шунинг-
дек, қарор қабул қилгандан кейин олинган натижаларни 
таҳлил қилиш учун ҳам керакдир. Кўпгина маркетологлар-
нинг таъкидлашича, ахборот билан боғлиқ фаолият бутун 
маркетинг фаолияти ҳажмининг учдан бир қисмидан тор-
тиб ярмигачасини ташкил қилади. Иқтисодий амалиётда 
қўлланиладиган маркетинг ахбороти қуйидаги мезонлар 
бўйича таснифланиши мумкин.


210
Иқтисодий ахборотнинг таснифланиши
Маркетинг мақсадларига мўлжалланган ахборотни бир 
нечта гуруҳларга бўлиш мумкин. Хусусан, бозор ва унинг 
конъюнктураси ҳақида ахборот, сотиш (савдо) услублари, 
шакллари ҳақида ва ниҳоят ўз корхонаси ҳақидаги ахборот.
Корхонада шаклланаётган ахборотлар массиви бир мартали 
маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳисобига ва маркетинг ах-
боротини тўплаш, ишлов бериш ва таҳлил қилиш натижасида 
даврий равишда кенгайиши ва янгиланиши керак.
Маркетинг ахборот тизими (МАТ) корхонанинг марке-
тинг фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган маълу-
мотларни тўплаш, жамлаш ва ишлов беришнинг усуллари
услублари, ташкилий тадбирлари ва техник воситаларининг 
йиғиндиси деб таърифланади. МАТ корхонани бошқаришдаги 
ахборот тизимининг энг муҳим таркибий қисмидир.
МАТнинг ўзига хос томони шундан иборатки, у ахбо-
ротнинг ички ва ташқи манбаларидан фойдаланиб бозор 
билан алоқаларнинг ривожланишини таъминлайли. Марке-
тинг ахборот тизимининг тахминий модели чизмада келти-
рилган.


211
Тажрибалар шуни кўрсатадики, корхонадаги тизимлар 
турли хил ривожланиш босқичида бўлиши мумкин, жу 
жумлардан:
- маълумотларни ҳисобга олишнинг оддий модели;
- маркетинг ҳисоботлари тизими;
- турли ҳисоб-китоб моделларини қўллашга мўлжаллан-
ган тизимлар;
- маркетингни прогнозлаш тизими ва ҳоказо.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling