Рискларни пасайтириш усуллари.
Рискларни бошқаришда асосан икки усул кўрсатилади:
1. Рискларни огоҳлантириш ва уни чегаралаш усули.
2. Зарарни қоплаш усули.
Рискларни пасайтириш усуллари қуйидагилардан иборат:
1) қарор қабул қилиш самарадорлиги ва таваккалчилик
даражасини обдон экспертизадан ўтказиш;
2) таваккалчиликнинг муайян даражасини белгилаш (ли-
митлаш), яъни муайян қарорни қабул қилиш билан боғлиқ
бўлган харажатлар суммасини ўрнатиш;
3) қарздорнинг мажбуриятларини бажарилишини таъ-
минлаш учун турли-туман кафолат ва қарз операциялари-
дан фойдаланиш.
Рискларни диверсификациялаш, яъни:
1. Корхона капиталини турли фаолиятларга инвестиция-
лаш (12 тадан кам бўлган компания тавсия этилади).
2. Турли кўринишидаги қимматли қоғозларга инвестиция
киритиш (8-20 кўриниш маъқул деб ҳисобланади).
3. Инвестиция портфели таркибини оптималлаштириш
(1/3 катта фирмалар, 1/3 – ўрта ва 1/3 – кичик).
4. Товар етказиб берувчиларни (камида 2 та, агар 3-4 та
бўлса, янада яхши бўларди) кўпайтириш, оммавийлаштириш.
5. Бозорнинг бир қанча сегментларига товар ва хиз-
матларни сотиш, яъни истеъмоллар категорияларини, ми-
жозлар ва турли регионларни қамраб олиш.
6. Юқори даражадаги фойда олиш, таваккалчилик хав-
фини ошириб юборишни назарда тутиш.
7. Кутилиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш ва
уни аниқлаш, самарали назорат қилиш тизимини аниқлаш.
Иккинчи усул, яъни зарарни қоплаш учун қуйидаги тад-
бирлар амалга оширилади:
- махсус захира ва суғурта фондларини ташкил қилиш;
337
- таваккалчиликни суғурта ташкилотларида суғурта
қилдириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |