Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Рискларни бошқаришдан мақсад – бу корхонани фақат 
банкротликдан сақлаб қолиш эмас, балки қандай шароит-
да бўлса ҳам фойданинг минимал даражадан паст бўли-
шига йўл қўймаслик. Бошқаришдаги хато ва янглишишлар 
банкрот бўлишнинг асосий сабабларидан биридир. Буни 
халқаро бизнес тажрибаси тасдиқламоқда. Шунинг учун ҳам 
менежер ва тадбиркор таваккалчиликни бошқариш самара-
дорлигига жуда катта аҳамият бермоғи лозим.
Бу ўринда менежер олдидаги асосий вазифалар қуйида-
гилардан иборат:
- юқори хавф соҳасини билиб олиш;
- хавф даражасини баҳолаш;
- тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни аниқлаш;
- хавфни таҳлил қилиш ва огоҳлантириш.
Амалиётда қуйидаги сабаблар оқибатида юқори даража-
даги хавфларнинг туғилиш ҳоллари учрайди:
- нотўғри қарорлар қабул қилинганда;
- бўйсунувчиларнинг топшириқларни қониқарсиз бажар-
ганларида;
- бажарувчиларни нотўғри танлашда;
- маркетинг истиқболини аниқлашда хатога йўл 
қўйилганда;
- раҳбариятнинг менежер таклифини катъи рад этган 
ҳолларда.


333
15.3. Рискни миқдорий баҳолаш ва уни аниқлаш 
усуллари.
Зарар кўриш хавфини камайтириш мақсадида рисклар-
нинг ўзи қуйидаги муҳим белгилар бўйича гуруҳланади.
1. Объектга қараб:
• умумий риск (бу корхонанинг умумий фаолиятига хавф 
туғдиради);
• махсус риск.
2. Ишлаб чиқариш омилига қараб:
• хомашё риски (миқдори, сифат, муддати бўйича);
• ускуналар, энергия, ходимлар, капитал риски.
3. Маҳсулотни ишлаб чиқариш, уни сақлаш жараёни-
га қараб:
• ишлаб чиқаришдаги риск (ишлаб чиқариш усули, 
яроқсиз маҳсулотни ишлаб чиқариш хавфи ва бошқалар);
• тадқиқот ва ишланмалар риски;

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling