Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
- Bu sahifa navigatsiya:
- Буюртмачилар
16.3. Қимматли қоғозлар инвестицияси.
Инвестиция фаолиятини ташкил этишда унинг объект ва субъектлари иштирок этади. Инвестиция субъектлари – инвес- тиция фаолиятида иштирок этувчи мулкий ва интеллектуал бойликларга эга бўлган жисмоний, юридик шахслар ва давлат- дир. Инвестиция субъектлари орасидаги муносабатлар ишлаб чиқариш хусусиятига эгадир. Капитал қўйилмалар шаклида инвестиция фаолиятини амалга ошириш субъектлари қуйидагилардир: инвесторлар, буюртмачилар, пудратчилар, капитал қўйилма объектларидан фойдаланувчилар ва бошқалар. Инвесторлар ўз маблағи ёки жалб қилинган маблағ ёр- дамида капитал қўйилмаларни амалга оширади. Юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг бирлашмаси, давлат орган- лари ва чет эллик юридик ҳамда жисмоний шахслар инвестор бўлишлари мумкин. Инвесторлар қуйидагиларни амалга оширишда тенг ҳуқуққа эга: - капитал қўйилмалар шаклида инвестиция фаолиятини амалга оширишда; - капитал қўйилмалар ҳажми ва йўналишларини мустақил белгилашда; - инвестиция фаолиятининг бошқа суъектлари билан шарт- номалар тузишда; - капитал қўйилмалар ҳисобига яратилган, сотиб олинган объектларга эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этишда; - шартнома ёки давлат шартномаси орқали капитал қўйилмаларни амалга ошириш ва унинг натижаларига бўлган 350 ҳуқуқни юридик ва жисмоний шахсларга, давлат ва маҳаллий ҳокимиятга ўтказишда; - имзоланган шартномалар асосида биргаликда капи- тал қўйилмаларни амалга ошириш учун ўзининг ва жалб қилинган маблағларни бошқа инвесторларнинг маблағлари билан бирлаштиришда; - капитал қўйилмаларга йўналтирилган маблағларни мақсадга мувофиқ ишлатилишини назорат қилишда. Буюртмачилар – инвесторлар томонидан инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун вакил этилган юридик ва жисмоний шахслар инвестиция фаолияти субъектларининг тад- биркорлик фаолиятига аралашмайдилар. Буюртмачилар ролида инвесторларнинг ўзлари ҳам намоён бўлишлари мумкин. Ин- весторлар бўлмаган буюртмачилар эса шартномада белгилан- ган тартибда ва даврда капитал қўйилмаларга эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўладилар. Пудратчилар – юридик ва жисмоний шахслар бўлиб, улар буюртмачилар тузган шартномалар асосида ишларни бажара- дилар. Пудратчилар қурилиш-монтаж ишларини амалга оши- риш учун рухсатномага (лицензияга) эга бўлишлари керак. Қурилиш фаолиятини лицензиялаш қурилиш маҳсулотлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling