Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Инфляция билан боғлиқ риск – бу олинган даро-
мадларнинг қадри юқори инфляция оқибатида тезроқ 
қадрсизланишини билдиради.
Валюта билан боғлиқ риск – бу чет эл валютаси курси-
нинг ўзгариши оқибатида кўриладиган катта зарарни бил-
диради. Бунда экспорт-импорт операцияларини, шунингдек, 
валюта операцияларини баҳолашда ўта зарурдир.
Инвестиция билан боғлиқ риск қуйидаги турларга бўли-
нади.
Тизимли риск – у ёки бу бозорда конъюнктуранинг ёмон-
лашиши ёки тушиб кетиши оқибатида эҳтимол қилинадиган 
зарар. Бундан инвестицияни аниқ бир объектга эмас, балки му-
айян бозор (масалан, валюта бозори, кўчмас мулк бозори ва 
бошқалар) учун барча қўйилган маблағ бўйича таваккалчилик-
ни ифодалайди. Бунда инвесторга катта зарар етказмасдан ту-
риб ўз маблағини қайтара олмайди.
Тизимли риск усулида инвестицияни қайси бир активга 
(айтайлик, қимматли қоғозларгами ёки кўчмас мулкка) та-
ваккал қилиб сарфлаш мақсадга мувофиқлиги аниқланади.
Селектив риск – у ёки бу бозорда инвестиция объектини 
нотўғри танлаб олиниши оқибатида кўриладиган таваккал 
зарар ёки бой берилган наф. Масалан, қимматли қоғозлар 
портфелини шакллантиришда, фонд биржасидаги қимматли 
қоғозлар турини нотўғри танлаш оқибатида кўриладиган за-
рар шундай таваккал турига киради.
Кредит риски – бу қарз олган томоннинг ўз мажбури-
ятларини тўлай олмаслик хавфи. Банк яхши фойда кўриши 
учун кредитлаш хавфини камайтириши шарт. Банк ҳам ўша 


331
қарзнинг ўз вақтида ва фоиз билан қайтиб келиши қай да-
ражада мумкинлигини назарда тутиб таваккалга боради. 
Бундай таваккалчиликка кредитни тўлаш муддатини кечик-
тириш ёки облигацияларга тўлашни музлатиб қўйиш мисол 
бўлади.
Регионал риск – муайян регионларнинг иқтисодий 
ҳолати билан боғланган бўлиб, у:
- мазкур регионнинг асосий маҳсулотига (масалан, респу-
бликамизда пахтага) бўлган конъюнктура нархининг пасайи-
ши оқибатида кўрилиши мумкин бўлган зарар хавфи;
- иқтисодий ёки сиёсий мустақилликка эришиш оқиба-
тида кўрилиши мумкин бўлган зарар хавфи;
- ишлаб чиқаришнинг кескин тушиб кетиши ёки ишсиз-
лик даражасининг ошиши оқибатида кўрилиши эҳтимол 
қилинадиган зарар хавфини ифодалайди.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling