Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Эвристика – мантиқий усуллар ва ҳақиқатни қидириб то-
пишда қўлланиладиган назарий тадқиқот қоидалари тизими-
дир. Янаям соддалаштириб баҳолаганда эвристика алоҳида 
мураккаб масалаларни ечишнинг қоида ва усулларидир. Эв-
ристика хулосаси асосида ўта зарур қарорларни қабул қилиш 
мақсадга мувофиқдир.
Шундай корхоналарда ташкил этилаётган хизмат кўрса-
тувчи жараёнлардан яна бири – бенчмаркинг хизмат тури-
дир.
Бенчмаркинг бизнес субъектининг ички тузилмасида 
низоларсиз, стрессларсиз иш фаолиятини таъминлайди
30

Кўплаб ёшлар, касб-ҳунар коллежларини тамомлаб, ўзлари-
ни бизнес тузилмаларини очиб, пул топиш мақсадида фао-
лият қилаётганлар учун бу усуллардан фойдаланиш ҳаётий 
заруратдир.
Шу нуқтаи назардан ёндашган ҳолда таъкидлаш жо-
изки, ҳудудларда махсус бизнес субъектларига хизмат 
қиладиган корхоналарини ташкил этишга, улар фаолияти-
нинг бошланғич фазаларида моддий ва маънавий жиҳатдан 
кўмаклашишга эътиборни қаратиш долзарб вазифалардан 
биридир. Бу эса ўз навбатида ҳудудларда бизнес субъектла-
29
Аксенев Е., Альтшулер И. Аутсорсинг: 10 заповодей и 21 инструментов. – СПБ.: 
Питер, 2009. – C. - 27.
30
Хайек Ф. Частные денги / пер. с анг. Б.Верпаховский. Институт Национальной мо-
дели экономики. М. 2012. 


323
ри фаолиятини ривожлантиришга, улар фаолияти давомида 
юзага келаётган муаммоларни нисбатан қисқа муддатларда 
осон ва арзон ҳал этишга, корхоналарни ҳаётга лаёқатлилик 
даврини узайтиришга, банкротлик даражасини камайтириш-
га ҳамда ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини юксалти-
ришга хизмат қилади. 
«Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да «риск» тушунчаси: 
узоқ мулоҳаза қилиб ўтирмай, нима бўлса бўлар, «ё ости-
дан, ё устидан» зайлида қилинган ҳаракат маъносида талқин 
қилинади. Риск таваккалига, таваккал билан иш қилувчи 
маъносини беради.
Америкалик ишбилармонларга хос бўлган рискни Аме-
рика иқтисодиётига «чапани» муҳожирлар олиб келганлар 
ва сингдирганлар. Америкача таърифга кўра, риск – бу би-
рор иш билан шуғулланиш оқибатида зарар кўриб қолишдан 
қутулиб қолиш имконияти. Албатта, суғурта компаниялари 
билан шартнома тузиш орқали баъзи хавфларнинг олдини 
олиш мумкин. Бироқ хавфнинг асосий оғирлиги, яъни:
- менежернинг хатоси;
- нарх ўзгариши;
- талабнинг сусайиши;
нотўғри танланган лойиҳа;
- ишчиларнинг норозиликлари ва бошқалар ишбилармон 
елкасига тушади.
Аммо умуман, хориж тажрибаси ишбилармонлик та-
ваккалчиликсиз мумкин эмаслигидан гувоҳлик беради. 
Кимки ҳеч бир таваккал қилмаса, охир-оқибатда хонавай-
рон бўлади. Ишбилармон ўн минг ёки миллионларни ҳали 
чиқармаган маҳсулотининг бозори юришиши кафолатига эга 
бўлмасдан, улар устида тадқиқотлар олиб боришга, ишлаб 
чиқаришни кенгайтириш ва янгиларини қуришга таваккал 
қилиб сарфлайди. Унинг ҳар бир ҳаракатида омадсизлик хав-
фи яширинган.
Хавфлилик омили маблағ ва қувватларни тежашнинг куч-
ли рағбатлантирувчиси ҳисобланади. У:
- корхона (фирма)нинг лойиҳалар рентабеллигини минг 
бора таҳлил этишга;
- харажатлар бўйича ҳисоб-китобни пухта билишга;


324
- қувватларни сотиб олиш ва кадрларни ёллашга ўта 
жиддий ёндашишга мажбур этади.
Шундай қилиб, риск ҳар қандай ишлаб чиқарувчи ёки 
ҳар қандай банк фаолиятининг вазиятга боғлиқ бўлган то-
мони бўлиб, шу фаолиятнинг охири нима билан тугаши 
ноаниқлигини ва омад юришмаса, оқибатда зарар кўриши 
мумкинлигини акс эттиради.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling