Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

XV БЎЛИМ. РИСК БОШҚАРУВИ
15.1. Рискнинг асосий тушунчалари, элементлари, 
турлари ва хусусиятлари. 
(«Аутсорсинг» ва «Бенчмаркинг» хизматларидан 
фойдаланиш)
Бозор муносабатлари шароитида иқтисодий таваккалчи-
ликни ҳисобга олиш ва баҳолаш бошқарув назарияси ҳамда 
амалиётининг муҳим таркибий қисми сифатида мустақил 
назарий ва амалий аҳамият касб этади. Аксарият бошқарув 
қарорларининг таваккалчилик шароитида қабул қилиниши 
тўлиқ ахборотларнинг мавжуд эмаслиги, ўзаро қарама-
қарши ғоялар, эҳтимоллик элементлари ва бошқа шу каби 
кўплаб омилларга боғлиқ бўлади.
Маълумки, тадбиркорлик оламидаги ютуқлар кўп 
ҳолларда тадбиркорлик фаолиятининг танланган страте-
гиясини қанчалик даражада тўғри ва асосли эканлигига 
боғлиқдир. Бунда жиддий вазиятлар ҳисобга олиниши лозим. 
Тадбиркорлик фаолиятини эса таваккалчиликсиз тасаввур 
этиш иқтисодий саводсизликнинг бир кўриниши бўлади деб 
ўйлаймиз. Умумжаҳон амалиётида қағул қилинган тадбир-
корлик ва ишбилармонлик фаолияти тўғрисида қонунчилик 
ҳужжатларида тадбиркорликка мулкий масъулият ва ўзининг 
таваккалилиги билан амалга оширилувчи, даромад олиш-
га йўналтирилган фуқаролар ва уларнинг гуруҳларининг 
мустақил, ташаббускор фаолияти деб таъриф берилади.
Қўп ҳолларда тадбиркорлик мустақиллик, ташаббускор-
лик, масъулиятлилик, фаол изланувчанлик, жўшқинлик ва 
чаққонлик каби хислатлар билан тавсифланади. Бу хислат-
ларнинг ягона жамланмаси иқтисодий фаолиятга хос бўлиб, 
тўлиқ асосли ҳолда тадбиркорлик ёки бизнес деб аталади. 
Тадбиркор узлуксиз равишда меҳнат ютуқларини таъмин-
лаш учун ўзи хатти-ҳаракатларини такомиллаштириб бора-


318
ди, чунки ютуқлар ишлаб чиқариш доираси ва бошқа кўплаб 
омилларга боғлиқ бўлади.
Муаммолар ечимининг турли йўлларини топиш, танлаш 
ва ўзгартириш фақат муқобил вариантлар мавжудлигидаги-
на мумкин бўлади. Шу сабабли тадбиркорликнинг зарурий 
шарти изланишда ва турли-туманлик ҳолатида иқтисодий 
фаолиятнинг усулларини танлаш эркинлигида намоён бўла-
ди. Бизнесни таваккалчиликсиз тасаввур этиш мумкин эмас. 
Бу соҳада Хитойнинг бой тажрибаларидан мисол келтири-
шимиз мумкин. 
Масалан: «Шэньчжэнь» тажрибаси. ХХ асрнинг сўнг-
ги йилларида Хитой ўз иқтисодий тараққиётини ривожлан-
тириш учун риск билан боғлиқ бўлган тажрибаларини 
қўллади. Хитойда хориж тажрибасини қўллаш учун эркин 
иқтисодий зоналарни ташкил қилди. Ҳукуматнинг эркин 
иқтисодий зона яратишидан асосий мақсади «Шэньчжэнь» 
шаҳрида арзон ишчи кучи ва хомашёларнинг кўплиги, энг 
асосийси бу шаҳар ҳам қуруқлик, ҳам ҳаво, ҳам сувдан кела-
диган юкларни арзон нархларда қайта ишлай оладиган Хи-
тойдаги ягона шаҳар, бундан ташқари, Шэньчжэнда бизнес 
юритиш учун туризмни ривожлантириш ҳамма шарт-шаро-
итлар мавжуд эди. Бу борада биринчи инвесторлар Гонконг, 
Тайван, Жанубий Корея ва Япония бўлди. 
Тез орада бу шаҳарда жаҳоннинг 60 та мамлакатларидан 
турли хил инвесторларнинг 13000 та кичик корхоналари 
фаолият юритиб, уларнинг инвестиция капитал маблағи 10 
млрд. долларни ташкил қилган. ХХ аср охирлари-XXI аср 
бошларида бу ерда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 
ва хизматлар кўрсатиш 200 баробар ошган: 2005 йилга ке-
либ, 50 млрд. юанни ташкил қилган. Шаҳарда биргина ма-
шинасозликнинг минг хил маҳсулоти (эҳтиёт қисмлари) 
ишлаб чиқарилган. Натижада 10 йил ичида ялпи ички 
маҳсулотнинг йиллик ўртача ўсиши (1995-2005 йиллар) 49,5 
фоиз, чакана савдо обороти 61 фоиз, хорижий валюта ту-
шумлари 80,1, бюджетга тушумлар эса 60 фоизга ўсган. Бир-
гина кейинги беш йилликда бу ҳудудга ҳаммаси бўлиб, 22 
млрд. доллар жалб қилинган. Эркин иқтисодий зонада 30-
40 қаватли бинолар, замонавий меҳмонхоналар, дам олиш 
масканлари барпо қилинди. Бир йилнинг ўзида 2 млн. га 


319
яқин туристлар келиб кетарди. Хитойдаги Шэньчжэнь эркин 
иқтисодий зонаси «Осиё аждарҳолари» йигирма йилда бо-
сиб ўтган тараққиёт йўлини ўн йилда босиб ўтди. Ҳозирда 
бу эркин иқтисодий зонада Гонконгнинг 30 мингдан ортиқ 
кичик корхоналари фаолият қилмоқда. Хулоса қилиб айт-
ганда, бу тажриба учун қўйилган таваккал капитал (5 млн. 
АҚШ доллари) катта омадлар келтирди
28
.
Риск – бу бизнес субъеклари фаолиятида кутилган фой-
данинг олинмаслиги, кутилмаган харажатларнинг келиб 
чиқиши билан боғлиқ ҳолатлар ёки уларнинг юз бериш 
эҳтимолликлари рискни ифодалайди. Демак, риск – бу 
кутилиши мумкин бўлган омад ёки хатар, яъни кўзлан-
ган фойдани олиш жараёнига хос бўлган умид қилиш ёки 
кўп маблағларнинг йўқотилиши эҳтимолликлари бўлиб, у 
қандайдир ҳолатлар, омиллар таъсирида кутиладиган фой-
данинг пасайиши, ортиши ёки йўқотилиши эҳтимолида 
намоён бўлади. Айрим иқтисодий адабиётларда риск-
ни «қалтис» ҳолат деб таърифлайдилар ёки бир томонла-
ма хавф-хатар шаклида тушунадилар. Бу икки ҳолатда ҳам 
рискни иқтисодий категория сифатида тўла маъносини оча 
олмайди. 
Риск – бошқача қилиб айтганда, кутилган натижага эриш-
маслиги, ҳатто зарар кўриши, боридан ҳам ажралиб қолиш 
хавфидир. Иккинчи томондан, риск фақат йўқотиш, қўлдан 
чиқариш хавфи эмас, балки кутилмаган катта фойдани қўлга 
киритиш имконияти ҳамдир. Бунга қуйидаги мисолларни 
келтиришимиз мумкин. 
Фарғона биржасида 1 литри 3800 сўм ўрнига, 4000 сўмдан 
улгуржи миқдорда (банкдан олган кредитидан фойдаланиб) 
ўсимлик мойининг энг катта партиясини сотиб олган «Ма-
дад» фирмаси бозордан нарх сиёсатини ўтказувчи якка сотув-
чига айланиб қолиб, катта фойда олиш имкониятини қўлга 
киритди. Натижада, ортиқча 200 сўм тўлов фирманинг жуда 
катта фойда олишига сабаб бўлди. Бу ерда риск билан ишла-
ган менежернинг омади келди. Сезгир, олдиндан кўра билиш, 
кўп йиллик бизнес тажрибасидан келиб чиқиб тўғри қарор 
қабул қилгани учун мукофотланди. Рисксиз бизнес йўқ. «Кат-
28
Ван Ишоу. Специальные экономические зоны в Китае: цифры и факты. 2011 год.


320
та риск – катта наф келтиради» деган иборалар ҳаётийлигини 
кўрсатди. 
Иккинчи бир мисол. Қурилиш фирмаси биржадан 2015 
йил февраль ойида 1000 тонна (1 кг – 390 сўмдан) цемент 
сотиб олди. Шаҳарнинг А.Қодирий массивида қурилиш ав-
жига чиққан эди. Қурилиш фирмаси сотиб олган цементлар-
ни контейнерларга жойлади. Яқин атрофда чакана цемент 
сотиш нуқтаси бўлмаганлиги учун баҳорда қурилиш ишлари 
авж олиб кетгани ва Қувасойцемент заводида цемент нархи 
20 фоизга ошгани қурилиш фирмасига омад келтирди. Фирма 
390 сўмдан олган цементни 600 сўмдан сотди. Бироқ иккита 
контейнернинг зарб еган жойидан баҳорда ёққан ёмғир 200 
тонна цементни қотириб, яроқсиз ҳолатга келтириб қўйди. 
Фирма раҳбарининг тажрибасизлиги, шошма-шошарлиги ва 
эътиборсизлиги орқасидан фирма фойда ўрнига зарарга кир-
ди. Демак, бу икки турдаги мисоллардан қуйидагича хуло-
са қилиб айтиш мумкин, риск – икки томонлама хусусиятга 
эга бўлиб, бир томондан хавф-хатар бўлса, иккинчи томондан 
омад ҳамдир. 
Тадбиркорлик риски ҳам нохуш, ҳам ёқимли натижаларга 
эришиш мумкин бўлган ҳолатларни ўрганиш, тўғри қўллай 
олиш, вақтида камчиликликнинг олдини олишга қаратилган 
қарорларни қабул қилиш орқали белгиланади.
Рискнинг ўзи бирмунча тор тушунча, яширин, кўз-да ту-
тилмаган, ҳисобга олинмаган, бехос пайдо бўлиб қоладиган, 
шартномада ишлатилган битта сўз билан вазиятни ўзгар-
тириб юборадиган яширин хатар бўлса-да, уни чуқур ўрга-
ниш, ноаниқ ҳолатларда вазиятни тез баҳолаб, зудлик билан 
ҳаракат қилиш йўллари билан бартараф қилинадиган тушун-
чадир. 
Кейинги йилларда рискни ўрганиш билан кўплаб наза-
риётчи ва амалиётчилар шуғулланишмоқда. Рискнинг икки 
томонлама хусусияти туфайли бир мазмундаги тавсия иш-
лаб чиқишнинг иложи бўлмаяпти. Унинг табиатини билиб 
олиш, ўз тажрибаларига таҳлилий-ситуациявий(муаммоли) 
суяниш орқали бошқариш устуворлиги ва амалийлиги 
кўрсатиб келинмоқда. Рискни аниқлаш, унга мослашиш, 
олдини олиш, таъсирини камайтириш, четлаб ўтиш чо-
раларини кўриш орқали бизнесда кутилган натижалар-


321
га эришилмоқда. Бизнесда риск доимий ҳамроҳ бўлса-
да, унинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш йўллари 
етарлича ўрганилмаган. Янаям афсусланарли ҳолат – риск 
ва унинг оқибатлари бўлғуси тадбиркорлар, менежер-
бошқарувчиларга етарлича ўргатилмаган ёки уларда тажри-
ба йўқ.
Риск – такрор ишлаб чиқаришга оид тушунча бўлиб, хо-
машёни сотиб олиш, иш кучини ёллаш, коммуникациялар 
(электр, газ, сув, иссиқлик, йўл ва ҳок.)га уланиш, ишлаб 
чиқариш, тайёр маҳсулотни сотиш босқичларида, ҳатто 
олинган фойдани тақсимлаш (рағбатлантириш, янги техно-
логияларни сотиб олиш, янги бозорларни ўзлаштириш)да 
ҳам мавжуд бўлади.
Бу борада ривожланган мамлакатлар тажрибасида кенг 
фойдаланиб келинаётган аутсорсинг корхоналарини ташкил 
этиш ва улар фаолиятини давлат томонидан рағбатлантириш 
механизмини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling