Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

4-босқич – бозор муҳитига таъсир этиш усуллари. Бозор 
муҳити, яъни рақобатчиларнинг хатти-ҳаракатлари асосида 
фаолият юритиш.
5-босқич – маҳсулот билан бозор муҳитига чиқиш. Бо-
зор муҳитига маҳсулотларни таклиф этиш орқали маҳсулот 
баҳосини ҳал қилиш зарур. Маҳсулот баҳоси қуйидагиларни 
ўз ичига олади:
- маҳсулот сотилишини кенгайтириши;
- маҳсулотни яратиш учун сарф бўлган маблағларни 
қоплаши;
- юқори фойда олишни таъминлаши керак.
6-босқич – маҳсулотни истеъмолчига етказиш. Маҳсу-
лотни бошқа маҳсулотларга нисбатан устунликлари 
тўғрисидаги ахборотларни истеъмолчиларга етказиш;
7-босқич – ишлаб чиқариш ва натижа.
Бу эса яқин келажакда минтақада бизнес жараёнлари-
ни қўллаб-қувватлаш асосида аҳоли бандлигини оширишга 
ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида аниқ йўналти-
рилган самарали чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича 
мақсадли минтақавий дастурларни ҳаётга татбиқ этишга кат-
та эътибор қаратилиши минтақа иқтисодий тараққиётининг 
негизига айланишини билдиради.
14.4. Бизнес жараёнларини қўллаб-қувватлаш 
дастурлари ва хорижий тажрибалар. 
(«4–P», «3–C (Уч – К)» моделлари таҳлили)
Ривожланган мамлакатларда бизнес жараёнларини 
қўллаб-қувватлаш давлат аҳамиятига эга бўлган мажмуа-
вий комплекс тузилма бўлиб, бунда тадбиркорларнинг ҳуқуқ 
ва манфаатларини ҳимоя қилиш қонуний асослаб қўйилган 
ҳамда тадбиркорлар имтиёзли равишда кредит ресурсла-
ри имкониятларидан фойдаланиладилар. Имтиёзли солиқ 
тўлаш имкониятига эга ишлаб чиқариш, молия, фан бозор 
инфратузилмасидаги жами афзалликлар ва янгиликлардан, 
ўзларига манфаатли бўлган иқтисодий ўсишга кўмаклашув-
чи барча омиллардан фойдаланиладилар. Шуни алоҳида 
таъкидлаш ўринлики, бирор-бир мамлакатда давлат кичик 
бизнесни қўллаб-қувватлашга доир мақсадли ва қатъий 


302
иқтисодий сиёсат юритар экан, албатта, ўз ҳудудида яшовчи 
аҳолининг иқтисодиётдаги тузилмаларининг ўзига хос хусу-
сиятларини ва шу каби бошқа омилларни ҳам ҳисобга оли-
ши шарт.
Шу мақсадда биз, турли манбаларни ўрганиш, ривожлан-
ган ва ривожланиш босқичига кираётган бир неча хорижий 
мамлакатларнинг бу борадаги тажрибаларини ўрганиш ва 
таҳлил этиш асосида, улардан мамлакат иқтисодиётини ри-
вожлантиришда бизнес жараёнларининг салмоғини оши-
ришга татбиқ этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. 
Мустақиллигимизнинг илк кунларидан ҳозиргача бўлган 
даврда мамлакатимизда бу борадаги эътиборга молик ишлар 
амалга оширилди.
Республикамизнинг Биринчи Президенти Ислом Кари-
мов ўз маърузаларида таъкидлаб ўтганидек, «Давлат орган-
лари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муно-
сабатларнинг бевосита электрон шакллари жорий этилгани 
туфайли 2015 йилда 42 минг 800 та тадбиркорлик субъекти 
Интернет тармоғи орқали Ягона интерактив давлат хизмат-
лари порталида рўйхатга олинган. Улар 260 турдаги интерак-
тив хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга. 2013-2014 
йилларда тадбиркорлар ва фуқароларга 102 мингдан ортиқ 
хизмат кўрсатилган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 420 мин-
гдан ошди. Бугунги кунда солиқ ва статистика ҳисоботлари 
100 фоиз электрон шаклда Интернет тармоғи орқали тақдим 
этилмоқда»
25
.
2015 йилда давлат активларини хусусийлаштириш, авва-
ло, чет эллик инвесторларга сотиш вазифалари қўйилди ва 
бунинг учун тегишли шароитлар яратилди. Масалан 506 та 
мулк комплекси танлов асосида, инвестиция киритиш шар-
ти билан «ноль» қийматида янги мулкдорларга сотилди. Бу 
борадаги яна шу инвесторлар қарийб 1 трлн. сўм ва 40 млн. 
АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, шунингдек, 
22 мингга яқин янги янги иш ўрни яратиш мажбуриятини 
олганини қайд этиш лозим. Шу билан бирга, 245 та кам рен-
25
Ислом Каримов. «2015 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривож лантириш 
якунлари ва 2016 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор 
вазифаларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси маж лисидаги маъруза». «Халқ сўзи», 
2016 йил 17 январь.


303
табелли ва фаолият кўрсатмаётган ташкилот тўлиқ тугатил-
ди. Хусусийлаштириш дастурида кўзда тутилган, фойдала-
нилмаётган ва қурилиши тугатилмаган 353 та давлат мулки 
объекти тузилиб, бунинг натижасида 120 гектар ҳажмдаги 
ер майдони бўшади. Бу ерларнинг қарийб 80 гектари ишлаб 
чиқариш корхоналари ташкил этиш ва хизматлар кўрсатиш 
объектлари қуриш учун тадбиркорлар тасарруфига берилди. 
Давлат мулки шаклидаги яна 319 та ана шундай объект ин-
вентаризация қилиниб, хусусий мулк шаклига ўтказиш учун 
савдога қўйилди ва ўтган йили уларнинг 102 таси янги мул-
кдорларга сотилди. Шунингдек 378 та акциядорлик жамия-
тининг давлат улуши баҳоланди ва чет эллик стратегик ин-
весторларга сотиш учун очиқ савдога қўйилди.
Дунёнинг ривожланган мамлакатларида қишлоқ хўжали-
ги саноат билан интеграциялаш ва савдо билан қўшилиш 
орқали тараққий топмоқда. Шу боис жаҳон қишлоқ хўжа-
лиги бу соҳага алоқадор бўлмаган соҳалар билан қўшиб 
олиб бориш кенг тарқалмоқда. Масалан, Японияда шун-
дай деҳқон хўжаликлари 80 фоизга етиб қолди. Амери-
ка фермерларининг қишлоқ хўжалигига алоқаси бўлмаган 
соҳалардан олаётган даромадлари ўртача 63 фоизни, Хитой-
да 65, Жанубий Кореяда 40 фоизни ташкил этади.
АҚШ иқтисодиётидаги кичик секторнинг улуши нафақат 
ялпи ички маҳсулотда, балки унда ишловчилар сонида ҳам 
катта. Кичик бизнесни ривожлантиришнинг 900 дан ортиқ 
марказларикичик ва ўрта фирмаларга консултациялар бе-
радилар, бошловчи тадбиркорларга бизнес режалар тайёр-
лашда, давлат ташкилотларидан молиявий ёрдам олишда 
кўмаклашадилар. 1,5 мингдан кўпроқ компанияларни бирла-
штирган округ кенгашлари семинарлар ўтказадилар, тадбир-
корларни ўқитадилар, кичик фирмалар фаолиятини ташкил 
қилиш бўйича маълумотнома-қўлланмалар тузадилар.
Шарқий ва Жануби-шарқий Осиё мамлакатларида ки-
чик бизнесни ривожлантириш учун 330 га яқин махсус узоқ, 
ўрта ва қисқа муддатли дастурлар амалга оширилмоқда. Бун-
да мазкур дастурнинг ярмидан кўпроғи иқтисодиётнинг тур-
ли соҳаларида кичик бизнесни шакллантириш мақсадида 
турлича кредитлаш ва ишлаб чиқариш инфраструктурасини 
ривожлантириш, табақалаштирилган солиқ солиш шаклида 


304
амалга оширилади. Лотин Америкаси мамлакатларида кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорликни турли молия-кредит му-
ассасалари: Перуда Ривожланиш молия корпорацияси, Бо-
ливияда Лос ва Андес Омонат кассаси, Бирдамлик банки, 
Уругвайда Миллий ривожланиш корпорацияси, Колумбияда 
миллий Кафолат фонди ва бошқалар қўллаб-қувватлайдилар.
Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришда Буюк Бри-
таниянинг ҳам ўзига хос йўналиши бўлган. 1970 йил-
да ҳокимиятни бошқарган Е.Хито кичик бизнесга жиддий 
аҳамият берган ва 1971 йил Болтон комиссиясини тузган. 
Комиссияга кичик бизнеснинг аҳволини ўрганиб боришни 
ва уни ривожлантириш бўйича таклифлар киритишни топ-
ширган. Натижада, кичик ва ўрта бизнес тараққиёти учун 
энг қулай шароит яратилган. Шуниси эътиборга лойиқки, 
мазкур йилларда ташкил топган кичик ва ўрта бизнес фао-
лияти билан шуғулланувчи фирмалардан 96 фоизининг ҳар 
бирида ишчилар сони 20 нафардан ошмаган. Умуман, ри-
вожланган мамлакатларда меҳнатга лаёқатли кишиларнинг 
70-90 фоизи кичик ва ўрта бизнес билан шуғулланади. 
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, кичик бизнес 
ва хусусий тадбиркорлик корхоналари барқарор иқтисодий 
ўсишнинг асосий омили, иқтисодий конғюктуранинг ўзга-
ришларига тез мослаша оладиган, янги техника ва техноло-
гияларни доимий равишда талаб қиладиган, меҳнат унум-
дорлиги юқори бўлган хўжалик субъектлари сифатида кенг 
фаолият юритмоқда.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling