Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Аутсорсинг (out – ташқи, source – манба) – корхона мо-
лия-хўжалик фаолиятининг барча жабҳасида юзага ке-
ладиган муаммоларни бартараф этишда, оптимал ечим-
ни аниқлаш ҳамда самарали бошқарувни ташкил этиш 
мақсадида корхона ўзи бажариши лозим бўлган функциялар-
ни ана шундай хизмат кўрсатувчи корхонага юклаши билан 
боғлиқ бўлган иқтисодий фаолиятдир. Аутсорсинг жараёни 
корхонага информацион технологиялар, молия ва бухгалте-
рия, ишлаб чиқариш жараёнларини нисбатан қисқа муддат-
ларда самарали ташкил этиш имкониятини яратади. Аутсор-
синг амалиёти корхона фаолиятида юзага келиши мумкин 
бўлган риск турларини камайтириш, харажатларни мини-
маллаштириш орқали даромадларини максималлаштириш 
ҳамда иқтисодиётда рўй бераётган ўзгаришларга корхона-
ни қисқа муддатларда мослаштириш, ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулот (иш, хизмат) сифатини ошириш имкониятини яра-
тади. 
Бизнес жараёнларини бошқариш ва самарали ташкил 
этиш билан боғлиқ аутсорсинг хизматларига корхона ходим-
ларини бошқариш, бухгалтерия ҳисобини юритиш, марке-
тинг тадқиқотларини амалга ошириш, ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси билан шуғулланиш, 


322
логистик харажатларини камайтириш кабилар киради. Аутсор-
синг институти тадқиқотчилари фикрича (Outsourcing Institute, 
США)
29
, бизнес жараёнларини бошқариш ва самарали ташкил 
этиш билан боғлиқ аутсорсинг хизматлари бозори бугунги кун-
да жадал ривожланаётган фаолият турларидан бири бўлиб, ак-
сарият корхоналар мазкур хизмат турларидан фойдаланишлари 
оқибатида ўз фаолиятлари давомида юзага келган хавф-хатар-
ларни нисбатан қисқа муддатларда бартараф этишга муваффақ 
бўлишган.
Баъзан риск келтириб чиқарадиган оқибатларни маълум 
усуллар, ҳисоб-китоблар (эксперт хулосаларига асосланиб) 
билан аниқлаб, олдини олиш, бартараф қилиш, таъсирини 
камайтириш имкониятлари чекланган тақдирда эвристика 
ёрдамидан фойдаланиш аҳамиятига эга бўлади.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling