Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
II БЎЛИМ. БОШҚАРУВ ТУРЛАРИ ВА
ПРИНЦИПЛАРИ 2.1. Бошқарув усуллари тўғрисида тушунча. (Ғарб ва Шарқ концепциялари) Бошқарув усуллари, бу – бошқарув субъектининг бошқарув объектига мақсадли йўналтирилган таъсир ўт- казиш усуллари. Яъни бошқарувчининг ўзи бошқараётган ишлаб чиқариш жамоаси мақсадларига эришиши жараё- нида унинг фаолияти координациясини таъминлашдир. Бошқарув усуллари воситасида иқтисодий жараёнларга ва ишлаб чиқариш қатнашчиларига моддий, молиявий, энер- гия, меҳнат ресурсларини инсонларнинг интеллектуал им- кониятига кўра, кам сарф қилиб юқори натижаларга эришиш мақсадида таъсир этилади. Ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп жиҳатдан бошқарув усуллари мукаммаллиги ва тўғри шаклланганлиги билан узвий боғлиқдир. Бошқарув усуллари бошқарув фанида муҳим ўрин эгал- лаб, бошқарув қонун ва тамойиллари билан чамбарчас боғлиқ. Меҳнат жамоасига таъсир этиш усуллари орасида бошқарув механизми учун, бозор иқтисодиёти шароитида, объектив бошқарув қонунлари талабларига мувофиқ келувчиларгина энг мақбул ва мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади. Бунинг моҳияти шундаки, бошқарув усуллари бозор иқтисодиётига мансуб қонунлар тизими билан узвий боғлиқдир. Бошқарув усуллари ташқи ва ички омиллар таъсирида ўзгаради. Ташқи омилларга ташқи ва ички шароит ўзгари- ши, иқтисодиётни бошқаришда туб ислоҳотларни амалга ошириш, халқ хўжалигининг техникавий қуролланганлиги, даражасини бошқариш тизимида ўзгаришлар (иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодиётни бошқаришнинг тармоқ тизимидан ҳудудий тизимга ўтиши каби) киради. Ички омиллар жумла- сига йирик ишлаб чиқариш бирлашмаларини ташкил этиш асосида ишлаб чиқариш концентрациясини амалга ошириш; 22 корхона катталиги ўзгариши натижасида унинг бир гуруҳдан иккинчисига ўтказилиши; ишлаб чиқаришнинг ихтисосла- шиш даражаси ўзгариши; меҳнатнинг техника билан таъ- минланиш даражаси яхшиланиши; ишлаб чиқаришни режа- лаштириш ва жадал тартибга солишнинг мавжуд усулларини такомиллаштириш, янгиларини жорий қилиш (тармоқли ре- жалаштириш ва бошқариш, ишлаб чиқаришни узлуксиз, тез- кор режалаштириш, ишлаб чиқаришнинг автоматлаштири- лган тизимини қўллаш ва ҳок.) кабиларни киритиш мумкин. Бошқарув усуллари бевосита ижтимоий-иқтисодий муно- сабатларга таъсир этувчи ишлаб чиқариш усули ривожлани- ши ва жамият ишлаб чиқариш кучлари ўсиши билан ўзгариб боради. Иқтисодиётнинг муваффақиятли ривожланишида бошқарув усулларини тўғри танлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бошқарув усулларини иқтисодиётнинг маълум соҳаларида амал қилишнинг турли йўллари орасидаги уму- мий ҳодиса сифатида ажратиш мумкин. Масалан, бошқарув даражалари бўйича бошқарув усуллари (давлат секторини бошқариш усуллари, цех, корхона, бирлашма, минтақани бошқариш усуллари) ёки тармоқларни бошқариш усуллари (саноат, транспорт, қишлоқ хўжалигини бошқариш усулла- ри) ҳақида сўз юритиш мумкин. Шунингдек, турли субъектлар томонидан қўлла- ниладиган бошқарув усулларини ажратиб кўрсатиш мум- кин. Давлат бошқаруви усуллари жамоат ташкилотларини бошқариш усуллари ёки иқтисодиётнинг айрим соҳаларида қўлланиладиган бошқарув усуллари (ишлаб чиқаришни, молиявий соҳани, фан ва маорифни бошқариш усуллари) ни ҳам кўзда тутиш лозим. Бошқарув ташкилотлари тизи- мининг турли-туманлиги бу ташкилотлар фаолияти усулла- рини ажратиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бу ерда сўз вазирликлар, ассоциациялар, акционерлар жамияти, давлат қўмиталарининг бошқариш усуллари ҳақида боради. Ва ниҳоят, турли туркумга кирувчи ишловчилар бошқарув фао- лиятида менежерлар, директорлар, бўлим бошлиқлари томо- нидан қўлланиладиган бошқарув усулларини ажратиб кўрса- тиш мумкин. 23 Демак, бошқарув назарияси ва амалиётида турли бошқарув усуллари мавжуддир. Улар бошқарув усуллари- нинг ҳар бир гуруҳи ўз хусусиятларига эга бўлган тузил- ма ташкил этган. Халқ хўжалигини бошқаришда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: иқтисодий, ташкилий, ижти- моий, психологик ва ҳуқуқий. Бошқарувнинг бу усуллари ўзаро узвий боғлиқдир, шу сабабли уларнинг бирортасига ортиқча аҳамият бериш бутун ишлаб чиқариш меъёрда бо- ришининг бузилишига олиб келади. Ҳозирги даврда бозор иқтисодиётини бошқаришнинг иқтисодий усуллари муҳим аҳамият касб этмоқда. Бошқарувнинг иқтисодий усуллари кишиларга иқтисодий манфаатлар орқали таъсир кўрсатади. Иқтисодий усулларнинг моҳияти ходимлар ва ишлаб чиқариш жамоасига улар манфаат- ли бўлишини таъминловчи иқтисодий шароит яратишдан ибо- рат. Бошқарув усуллари тизимида иқтисодий усуллар етакчи ўрин эгалайди. Иқтисодий усуллар иқтисодий таъсир воситала- ри йиғиндисидан (нарх, кредит, бизнес режа, фойда, солиқлар, иш ҳақи, иқтисодий рағбатлантириш ва ҳок.), яъни хўжалик фаолиятига таъсир этишнинг ҳар бир жамоага мос хўжалик бўғини билан узвий алоқада амал қилишини таъминловчи тад- бирлардан иборатдир. Бозор механизмининг муҳим вазифала- ридан бири бизнес режа ва бозор билан узвий алоқадорликка имкон яратувчи пул ва товар ресурсларининг тўғри нисбатини таъминлашдир. Бозор – товар-пул муносабатларининг доимо сақла-нувчи мувозанатидир. Бозор муносабатлари шароитида режали иқтисодиётга нисбатан қатъий бошқарув тизими ўрнати- лади. Бозор тамойиллари хўжалик раҳбарларидан ташаб- бускорлик, корхона фаолияти масалалари бўйича юқори на- тижаларга эришиш мақсадида қайишқоқлик, таваккалчилик- ни талаб этади. Бозор иқтисодиёти маъмурий-буйруқбозлик тизимига нисбатан қарама-қарши тизим бўлиб, бозорни нарх, солиқ, кредит воситасида тартибга солиш, энг аввало, ижтимоий мақсадда амалга оширилади. Бозор иқтисодиёти шароитида нарх ва иш ҳақи ўзгаришини қатъий тартибга солмай, барқарорликка эришиб бўлмайди. 24 Шундай қилиб, бошқарувнинг иқтисодий усуллари жуда кенг имкониятларга эга бўлиб, уларни мохирона ва ўз вақтида ташкилий-фармойиш, ижтимоий-психологик ва ҳуқуқий усуллар билан қўшиб олиб борилган тақдирда, яхши натижаларга эришиш мумкин. Корхоналар, акционер- лик жамиятлари, фирмаларда муҳим бошқарув усулларидан бири – бизнес режалардир. У иқтисодий жараёнларни умум- миллий манфаатларни кўзлаб, хўжалик амалиётида объектив иқтисодий қонунлардан фойдаланиш асосида ва онгли ра- вишда, бир мақсадга интилган ҳолда бошқаришнинг ўзаро узвий боғлиқ тизимидан иборат. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling