428
2. Қаршилик кўрсатиш босқичи.
3. Толиқиш босқичи.
Стресс – бу оддий ва кўп учровчи ҳолат. Қаттиқ безовта
бўлиш, ҳаяжон ва уйқусизликдан биз ҳаммамиз
уни сеза-
миз. Озгина стрессларнинг зиёни бўлмаслиги мумкин. Шу-
нинг учун ҳар бир раҳбар ёки ходим:
- йўл кўйилиши мумкин бўлган;
-
ҳаддан
ташқари
асабийлашганлик,
руҳий
ҳаловатсизлик даражасини билмоғи лозим.
Ноль ҳолатдаги асабийлашиш бўлиши мумкин эмас.
Яъни мутлақо асабийлашмайдиган киши йўқ. Танида жони
бор ҳар қандай киши у ёки бу даражадаги асабийлик ҳолатига
тушади. Аммо ҳаддан ташқари асабийлашишдан қочиш керак.
Унинг оқибати кутилмаган нохушликка олиб келади.
Стрессга дучор бўлмаслик
учун хайрли ишларни, ма-
салан, маҳалла, кариндош-уруғ,
ишда ижодий ишларни
кўпроқ қилиш керак. Сабр-қаноатли бўлиш, ҳар қандай
мушкул вазиятга тайёр бўлиш, ўзини чалғитиш лозим.
Машаққатли меҳнатни яхши дам билан бирга олиб бориш,
ҳеч бўлмаса
бир оз ором олиш, тинчланиш керак. Ишда
хушфеъл, тавозели ва хушмуомала бўлиш керак.
Стресснинг содир бўлишига асосан икки йўналишдаги
омиллар сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: