Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Маркетинг ахборот тизимининг модели


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Маркетинг ахборот тизимининг модели
Замонавий маркетинг ва рақобат. Рақобат – бозор 
субъектлари (фирма ва компаниялар)нинг иқтисодий манфа-
атлари тўқнашувидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори 
фойда ва кўпроқ даромадга эга бўлиш учун курашни англа-
тади.
Бозор иқтисодиёти шароитида бир хил маҳсулот ишлаб 
чиқарувчи тармоқда жуда кўп сонли корхоналар мавжуд 
бўлади ва улар ўз маҳсулотларини сотувга таклиф этадилар. 
Соф рақобатли бозорда алоҳида корхоналар маҳсулот нар-
хи устидан тўла назорат ўрната олмайдилар. Масалан, АҚШ 
шаҳарларида мингдан ортиқ пиво заводлари маҳсулот ишлаб 
чиқарадилар. Шу билан бир вақтда, хорижий компаниялар 
ҳам ўз маҳсулотларини таклиф қилишади. Натижада мақсад 
маҳсулот (пиво) нарх-навоси назоратида эмас, кўпроқ фойда 
олишда бўлади. 
Олигополия – тармоқда у қадар кўп бўлмаган корхона-
ларнинг мавжуд бўлиши ва ҳукмронлик қилишидир. Маса-
лан, McDonalds билан Burger King компаниялари ўртасидаги 
рақобат. Ёки худди шунингдек, компьютер оламидаги IBM, 
DEC, Microsoft, Google компаниялари ўртасидаги курашни 
олиш мумкин.
Бу шароитларда ғирром рақобатлар ҳам бўлиб туради. 
Ғирром рақобатда фирма ва компаниялар ўз рақибларининг 
тармоққа кириб келишини тажовузкорона ва шафқатсиз тарзда 
бартараф қилиши мумкин. Банкларни, пул ресурслари таъми-
нотчиларини кредит етказиб беришдан воз кечишга мажбур-
лаш, мутахассисларни оғдириб олиш, нархни кескин пасайти-


212
риш, қалбаки товарлар ишлаб чиқариш (ўзгалар патентидан 
фойдаланиш) ва ҳоказо. 
Рақобатнинг энг оммалашган шакли «нархлар жанги» 
деб аталади. Бунда йирик фирмалар рақибларини бозордан 
сиқиб чиқариш учун вақти-вақти билан ёки тез-тез нархлар-
ни пасайтириб туради. Бу ҳолат, айниқса, Хитой компания-
ларида жуда кўп кўзга ташланади. 
Ўзбекистонда олигополистик ишлаб чиқарувчилар асосан 
Бекобод, Қувасой, Оҳангарон, Навоий шаҳарларида (цемент 
ишлаб чиқариш), Ангрен, Сариосиё, Шаргун, Бойсун туман-
ларида (кўмир қазиб олиш ва сотиш) жойлашган. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling