Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети
Қарши филиали
«ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ИНЖИНИРИНГИ» кафедраси
Мультимедиа алоқа тармоқларини моделлаштириш. Мультимедиа трафигини ИП-тармоқ орқали узатиш жараёнини моделлаштириш. Консептуал модель.
ОПТИК IP-ТАРМОҚЛАРДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ
РЕЖА: - Хизмат кўрсатиш сатхи характеристикалари
- Хизмат кўрсатиш сифати сохасида терминларни тушунтирувчи ITU-T модели
- Оптик IP-тармоқларида хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш хусусиятлари
- Оптик коммутация технологиялари
- IP-over-DWDM тармоқларида хизмат кўрсатиш сифати
- Хизмат кўрсатиш сифати билан боғлиқ бўлган муаммолар
- ITU-T хужжатларида хизмат кўрсатиш сифатига тегишли бўлган терминлар Е.800 тавсияси билан аниқланади.
- Хизмат кўрсатиш сатхи характеристикалари:
- Хизмат кўрсатишни қўллаб-қувватлаш (service support);
- Хизмат кўрсатишнинг қулайлиги (service operability);
- Хизмат кўрсатишни тақдим этиш (serveability);
- Хизмат кўрсатиш хавфсизлиги (service security).
Хизмат кўрсатиш сифати сохасида терминларни тушунтирувчи ITU-T модели
Хизматларга уланиш характеристикаси - фойдаланувчи талаблари бўйича уларни олиш имконини ва сўралган вақт интервалида ёмонлашиши сезилмайдиган равишда хизмат кўрсатишни давом эттиришни баҳолайди.
Хизмат кўрсатиш мўътадиллигининг характеристикаси - сўралган вақт интервали давомида берилган атрибутлар билан, олинган хизматлардан фойдаланиш имконини аниқлайди.
Хизмат кўрсатишнинг тўлиқлик характеристикаси - кўрсатиладиган хизматлар тўлалигича, ёмонлашмасдан амалга ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |