Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/17
Sana17.02.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1207088
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
@iBooks Bot «vyeb dasturlash» fa

 
Класс Date 
Date() методи аргументсиз берилганда қиймати жорий сана ва вақтга эга Date 
объекти яратилади. Date() методида янги объект учун аргументи сифатида сана ва зарур 
ҳолларда вақт кўрсатилади. Date методи JavaScript тили объексти ҳисобланиб, HTML 
тилида ҳеч қандай аналогга эга эмас. Кўп ҳолларда Date объекти методлари унинг 
экземпляти ёрдамида чақирилади, масалан: 
d=new Date(); // бугунги сана ва вақтни олиш 


24 
system.write("Today is: "+d.toLocalString()); // ва уни тасвирлаш 
Date объектини яратишнинг юқоридаги синтактикасида кўрсатилгани бўйича, сана 
ва вақт ҳудудий вакт бўйича берилади. Агарда тузилаётган дастур фойдаланувчи 
жойлашган часовой поясга боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлаши зарур бўлса, у ҳолда Гринвич 
(GMT) еки универсал координация вақти (UTC) бўйича санани кўрсатиш керак бўлади. 
Date объектини яратишда қуйидаги 5 та синтактик вариантдан фойдаланиш мумкин. 
3-5 вариантларда вақт ҳудудий тарзда интерпретация қилинади (Гринвич да эмас): 
1. new Date(); 
2. new Date(миллисекунд) – бу ерда миллисекунд жорий сана билан 01.01.1970 сана 
яримкуни орасидаги сон; 
3. new Date(сана сатри) – бунда сана сатри = ой номи, дд, гг [чч:мм[:сс]]) 
4. new Date(йил, ой, кун) – бунда, йил 2011; ой 0-11; кун 1-31; 
5. new Date(йил, ой, кун , соат, минут, секунд) – 24 соатликтизимда. 
Date класси методлари 
getDate() - Date объектининг 1 дан 31 гача оралиқдаги қийматини беради; 
getDay() - Date объектининг 0 [якшанба] дан 6 [шанба] гача оралиқдаги хафта 
кунлари беради; 
getHours() - Date объектининг 0 [ярим тун] дан 23 гача оралиқдаги соат майдони 
қийматини беради; 
getMinutes() - Date объектининг 0 дан 59 гача оралиқдаги минут майдони қийматини 
беради; 
getSeconds() - Date объектининг 0 дан 59 гача оралиқдаги секунд майдони қийматини 
беради; 
getMonth() - Date объектининг 0 [январ] дан 11 [декабр] гача оралиқдаги ойларни 
беради; 
getTime() - Date объекти вақт кўрсаткичининг миллисекундлардаги қийматини 
беради; 
getYear() - Date объекти вақт кўрсаткичининг йиллар майдони қийматини беради; 
бунда 2011 йил 11 кўринишида берилади; 
parse() – сананинг сатр кўринишидаги ҳолатини синтактик анализ қилади ва 
натижани миллисекунд форматида беради; 
setDate() - Date объекти вақт кўрсаткичини ўрнатади; 
дата.setDate(ой сони) //ой сони 1-31 оралиқда.
toLocalString() – жорий ҳудудий вақт майдонини асосида Date форматини матнли 
(String) кўринишга келтиради; 
UTC() – сана ва вақтнинг рақамли кўринишини миллисекундли форматга 
айлантиради. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling