Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ТЕСТ САВОЛЛАРНИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ШАКЛЛАНТИРИШ


Download 46.93 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana31.03.2023
Hajmi46.93 Kb.
#1313345
1   2   3   4
Bog'liq
1-qism-toplam-4-5-mart (Tezis)

 
ТЕСТ САВОЛЛАРНИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ШАКЛЛАНТИРИШ 
АСОСИДА ДАСТУРЛАШ ТИЛЛАРНИ ЎРГАТИШ
О.У.Маллаев (доцент, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
И.Т.Дехконбоев (магистрант, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
Бугунги кунда дунё аҳолисини мобил қурилмаларсиз тасаввур қилиб 
бўлмай қолди. Мобил телефонлар инсонларни мушкулини осон қилиш билан 
бир қаторда, таълим олиш учун ҳам қулай ҳисобланади. Айниқса мобил 


156 
иловалар инсонлар ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Мобил ускуналар 
бозорининг иштирокчилари эса кундан-кунга ўсиб бормоқда. Ҳозирда мактаб 
ёшидаги болаларнинг қўлида ҳам телефон борлигини кўришимиз мумкин. 
Хозирда мобил телефонларни инсонларнинг шахсий ёрдамчилари сифатида 
кўриш мумкин. Шуларни инобатга олган ҳолда, фойдаланувчиларга мобил 
дастурлар ёрдамида таълим бериш долзарб масалалардан бири бўлиб 
қолмоқда. Айниқса дастурлаш тилларини интерактив усуллар ёрдамида 
ўргатиши муҳим масалалардан ҳисобланади. 
Бугунги кунда Андроид операцион тизими учун яратилган кўплаб 
таълим беришга қаратилган иловалар мавжуд. Уларнинг аксарияти зерикарли 
ва тушунарсиз формулалардан ташкил топган бўлиб, бу фойдаланувчиларни 
ўзига жалб қила олмайди. Ҳозирги ёшларга янгича ёндашув ёрдамида билим 
ва кўникмалар бериш зарурияти туғилмоқда. Ёшлар асосан бўш вақтларини 
телефондан кўз узмаган ҳолда ўтказмоқда. Демак, ҳозирги ёшларга билим 
беришда ўзларини қизиқишларини инобатга олиш талаб этилади. Ҳудди шу 
ғояни дастурлашда шакиллантирилди. Бунда тест бошланишидан олдин ва 
кейин мавзу юзасидан фойдаланувчидан турли кўринишдаги сўровлар 
ташкил қилинади. Ушбу сўровлар асосида тест саволлари шакиллантири-
лади. Тестдан кейинги сўровлар ўрганувчининг эслаб қолиш қобилиятини ва 
энг яхши тест саволини аниқлайди. Бу орқали сўровлар маълум қоидалар 
асосида таҳлил қилинади. Бу қоидалар дастурлаш тилларини узоқ вақтлардан 
бери ўргатиб келаётган, педагогик маҳорати юқори мутаҳассисларнинг 
билимлари асосида шакиллантирилган. 
Фойдали иловалар эса ҳозирги замон ёшларининг таълим олишга бўлган 
қизиқишларини ортишига сабаб бўлмоқда ҳамда уларнинг вақтларини 
унумли ўтишига, дунёқарашини ўзгаришига хизмат қилмоқда. Фойдали 
иловаларга асосан таълим берувчи иловалар, жумбоқли ўйинлар, ақлни 
чархловчи масалаларга эга бўлган иловалар ва бошқалар киради. 
Tests from C++ иловаси ҳам фойдали иловалар қаторига киради. Яъни бу 
илова ёрдамида Андроид операцион тизими фойдаланувчилари С++ 
дастурлаш тилидан масалаларни ечишни осон ва қизиқарли тарзда 
ўрганишлари мумкин. Ушбу илова С++ дастурлаш тилидан бир қанча 
қизиқарли масалаларни ўз ичига олган бўлиб, у асосан 2 та бўлимлардан 
ташкил топган. Булар: 
Тest бўлими – бу бўлимда С++ дастурлаш тилига оид бир қанча қизиқарли 
масалалардан ташкил топган тестларни ишлаш мумкин; 
Teach бўлими – С++ дастурлаш тилига оид масалаларни ечишни ўргатиш 
бўлими; 
Ҳозирги кунда бундай дастурлар мавжуд. Лекин бу иловани 
интеллектуал алгоритм асосида ишлаши ва қулай интерфейсга эга эканлиги 
билан бошқа дастурлардан ажралиб туради. Илованинг имкониятларидан яна 
бири шуки, бу ўйин деярли 90% Андроид операцион тизими қурилмаларида 
бехато ишлайди ва фойдаланувчиларни билим олиш кўникмалари ҳақидаги 
билимлар базасини шакиллантиради. 


157 
Дастур қуйидаги кўринишларга эга: 
1-расм. Дастурий илова кўриниши 
Иловадаги дастурлаш тилиларига оид масалаларнинг турлилиги ҳамда 
ҳар бир босқичга ўтганда қийинлашиб бориши ҳам фойдаланувчининг 
мустақил фикрлашини кенгайишига ва янги қарорлар чиқариш қобилиятини 
оширишда қўл келади. Шунингдек, бу мобил илова ёрдамида инсон мия 
фаолиятининг яхшироқ ишлаши ҳамда хотиранинг кучайишига олиб келади. 
Бу мобил илова хозирча 6 ёшдан 30 ёшдагилар учун мўлжалланган бўлиб, 
билимлар базасининг шакилланишига қараб, юқори даражадаги дастурлаш 
мутаҳасисларини ҳам тайёрлайди. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда турли хил 
билимларни эгаллашга ва айниқса дастурлаш тилларини ўргатишга 
қаратилган фойдали иловаларга бўлган талаб ортиб бормоқда. Айниқса 
мобил телефон фойдаланувчиларининг кундан-кунга кўпайиб бориши 
қизиқарли ўйинларга бўлган эҳтиёжларни ортишига асосий сабабдир. 
Шуларни инобатга олган ҳолда, тест саволлари орқали ва махсус сўровлар 
асосида дастурлаш тилларини ўргатиш интеллектуал алгоритми яратилди ва 
у асосида мобил илова ишлаб чиқилди. 

Download 46.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling