Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад тошкент ахборот


Download 343.47 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana05.04.2023
Hajmi343.47 Kb.
#1276258
1   2   3   4
Bog'liq
63f6eb55743c8 TO\'PLAM05

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR. 
1. 2017 yil 30 iyunda bo‘lib o‘tgan «Kamolot» yoshlar ijtimoiy harakatining
IV qurultoyidagi nutqdan.[1.1] 
2. https://cyberleninka.ru/article/n/otsenka-dopustimyh-preobrazovaniy-qr-code[1] 
3. QR Code [Электронный ресурс] // Википедия: [сайт]. [2013]. URL:
http://ru.wikipedia.org/wiki/QR-%D0%BA%D0%BE%D0%B4 (дата обращения: 16.03.2013). 
[2] 
4. 40 великолепных QR-кодов [Электронный ресурс] // Adme.ru:
[сайт]. [2012]. URL: http://www.adme.ru/kreativnyj-obzor/40-velikolepnyh-qrkodov-386305/ 
(дата обращения: 16.03.2013).[3] 
ХIX-XX АСРЛАРДА ХИВА ХОНЛИГИНИНГ САВДО АЛОҚАЛАРИ ВА УЛАРНИ 
ТАДҚИҚ ҚИЛИШЛИНИНГ ТАРИХИЙ КОНЦЕПТУАЛ МАСАЛАЛАРИ. 
 
Жуманиёзов Фазлиддин Бобожонович
1
, Ахмедов Ғулом Жуманазарович
2
 
1
Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 
Урганч филиали Гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси
2
Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 
Урганч филиали Ёшлар масалари бўйича декан муовини 
 
Ўрта асрларда Хоразмнинг Гурганж (Кўҳна Урганч), Хива, Кот, Ҳазорасп, 
Миздаҳқон, Шемахақалъа, Замаҳшар, Ардахушмисан, Пулжой, Буғрохон, Жанпикқальа, 
Норинжон, Шўрахон, Дарғонота, Садвар, Жигарбанд, Мадминия, Кардаронхос, Кердор 
каби қўҳна шаҳарларида ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ ишлари яхши ривожланган. 
Археологик тадқиқотлар жараёнида топилган уй-рўзғор буюмлари, сопол ва чинни 
идишлар, металл тангалар бундан дарак беради.
Хоразмдаги савдогарларининг ўз молларини узоқ-яқин давлатлар ҳудудларида 
сотганлари ҳақида IX-XIII асрларда яшаган араб-форс саёҳлари, савдогар, элчи ва 
тарихчиларидан Ибн Руста, ал-Яқубий, ал-Балазурий, ибн-Хурдодбех, ибн-Фадлан, ал-
Мақдисий, ал-Истаҳрий, ибн Хавкал, ас-Саолибий, ибн ал-Асир, Ёқут Ҳамавий, Гардизий, 
Абдулфазл Байхақий асарларидан қимматли маълумотларни олиш мумкин. 
Хоразм савдо шаҳарлари савдо-сотиқ алоқалари ва карвон йўллари ҳақида 
маълумотлар берувчи қимматли манбалар орасида: араб-форс ва Европа манбалари ‒‒ 
Плано Карпини, Марко Поло, Франческо Бальдуччи Пеголетти, Энтони Женкинсон каби 
сайёҳларлар, Франческо ва Доминико Пициганий, Фра- Мауро каби географлар 
хариталари (масалан, “Қатолон атласи”), араб-форс ва ўрта осиёлик сайёҳ, тарихчи ва 
олимлар ‒‒ ибн Арабшоҳ, Ҳамдуллоҳ Қазвиний, ал-Бақувий, Низомиддин Шомий, 
Шарафиддин Али Яздий, Абдураззоқ Самарқандий, Ҳофизи Абрў, Хондамир кби 
алломалар асарлари бор. Хоразмнинг X−XVIII асрлардаги савдо-сотиқ муносабатлари 
ҳақида маълумот берувчи манбалар жумласига Абулғози Баҳодирхон, Маҳмуд ибн Вали 
асарлари ҳамда Эрон элчиси Ризоқулихоннинг эсдаликлари киради
5
. IX−XV асрларда 
5
Аллаева Н.А. Ризоқули Хидоят ва унинг “Хоразм сафарномаси” // “Ўзбекистон тарихининг долзарб 
масалалари: ёндашувлар ва асосий йўналишлари”. Республика ёш олимлар биринчи илмий конференцияси 
материаллари тўплами. — Тошкент, 2009. ‒ Б. 233-237. 

Download 343.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling