Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


Download 237.27 Kb.
bet1/6
Sana18.06.2023
Hajmi237.27 Kb.
#1557274
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
КИБЕРХУҚУҚ ВА КИБЕРЭТИКА ишчи дастур


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўқув ишлари бўйича
проректор
Ш.А.Садуллаева
________________________
2021 йил “ ” _________

КИБЕРХУҚУҚ ВА КИБЕРЭТИКА

ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ


Билим соҳаси:

300 000

  • Ишлаб чиқариш-техник соҳа

Таълим соҳаси:

330 000

  • Компьютер технологиялари ва информатика

Таълим йуналиши

5330300

  • Ахборот хавфсизлиги (“Ахборот, коммуникация технологиялари ва сервис")
























































Тошкент 2021
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 202__ йил “____” _________даги “____”- сонли буйруғининг ____- иловаси билан фан дастури рўйхати тасдиқланган.
Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув – услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 202__ йил “___” ____________даги ___ - сонли баённомаси билан маъқулланган.
Фан дастури Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ишлаб чиқилди.



Тузувчилар:









Самаров Х.К.

-

Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги ТАТУ, “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш” кафедраси доценти, т.ф.н.



Тақризчилар:









А.Х.Хайдаров –




ТДТУ “Электрон аппаратларни ишлаб чиқариш технологияси” кафедраси доценти, ф-м.ф.н.

А.Б.Якубов –





Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети “Компьютер тизимлари” кафедраси доценти , т.ф.н.

ЎМБ бошлиғи ____________ А.Қ.Эргашев
2021 йил “_____”______________________ (имзо)
Ахборот хавфсизлиги
факультети декани: ____________ Д.Я.Иргашева
2021 йил “_____”______________________ (имзо)
“Ахборот хавфсизлигини таъминлаш”
кафедраси мудири: ____________ А.А.Ганиев
2021 йил “_____”______________________ (имзо)

1. Ўқув фаннинг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Киберхуқуқ ва киберэтика фани ахборот хавфсизлиги асослари билан илк бор танишиладиган биринчи умумкасбий фанлардан ҳисобланади. Киберхуқуқ ва киберэтика фани киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳалқаро ва миллий меъёрий, назарий ва амалий изланишлар натижалари билан таништириш билан бир қаторда ахборот тизимларини, ресурсларни ҳимояланган технология асосида қуриш, ҳимояланадиган ахборотга нисбатан бўладиган тахдидларга замонавий ёндашувга асосланган ҳолда таҳлил қилишга доир билимлар ва уқувлар ҳосил қилишга асос тайёрлайди ҳамда мутахассислик фанларини муваффақиятли ўрганиш учун зарур бўлган касбга доир тушунчалар, таърифлар, иборалар, ҳалқаро меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар, қонунлар ва стандартларни қўллашга оид билимларни шакллантиради.
2. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳалқаро ва миллий меъёрий, назарий ва амалий изланишлар натижалари билан таништириш билан бир қаторда ахборот тизимларини, ресурсларни ҳимояланган технология асосида қуриш, ҳимояланадиган ахборотга нисбатан бўладиган тахдидларга замонавий ёндашувга асосланган ҳолда ҳуқуқий таҳлил қилишга доир билимлар ва уқувлар ҳосил қилишдан иборат.
Фаннинг вазифаси – талабаларга назарий билимлар, амалий кўникмалар, ҳамда кибермаконда ҳуқуқ нормаларига ва киберэтиканинг қоидаларига риоя қилган ҳолда ахборотни ҳимоялашнинг аҳамиятини очиб бериш.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйдаги талаблар қўйилади. Талаба:

  • киберхавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини;

  • интелектуа мулкни ҳимоя қилиш сохасида лицензиялаш ва сертификатлаштириш қоидаларини;

  • кибермакон тизимларида ахборотни қайта ишлаш жараёнида ахборотни ҳимоялаш хусусиятлари бўйича тасаввурга эга бўлиши;

  • киберхавфсизликни таъминлашда ҳимоялашнинг усул ва воситаларидан киберэтика қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдалана олишни.

  • киберхавфсизликни таъминлашда ҳимоялаш усул ва воситаларини танлаш ва сифат кўрсаткичларини баҳолаш мезонларини таҳлил қилиш;

  • киберхавфсизлик соҳасидаги меъёрий –ҳуқуқий базани таҳлил қила олиш;

  • ахборот хавфсизлиги соҳасидаги стандартларни қўллай олиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

  • кибермаконда ахборотни қайта ишлашда киберэтика қоидаларини тадбиқ этиш;

  • ташкилотнинг ахборот тизимлари ҳимоясини таъминлашда ҳуқуқий баҳо бериш малакасига эга бўлиши керак.


Download 237.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling