Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникатсийаларини ривожлантириш вазирлиги
Download 177 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Талабаларни баҳолаш
Таълим стратегияси Ушбу курс назарий ва амалий машғулотларидан иборат. Маърузада талабаларга маърузачи томонидан керакли маълумотлар берилади. Ҳар бир назарий машғулотни бошлашдан олдин талабалар билан 5-7 минут давомида қисқа савол жавоблар олиб борилади. Талабалар тақдимот материаллари билан таъминланадилар. Маъруза машғулотлари давомида 2 марта оралиқ назорат олинади. Биринчи оралиқ маъруза машғулотларини биринчи ярми якунига кўра олинса, иккинчи оралиқ иккинчи ярмига кўра олинади. Маъруза машғулотларида олинган билимлар 2 марта мустақил иш топширикларини бажариш орқали мустаҳкамланади. Маъруза машғулотларида берилган маълумотлар асосида талабалар лаборатория машғулотларини бажарадилар. Талабалар умумий ҳолда 15 та амалий ишни бажарадилар. Ҳар бир амалий иш доирасида талабалар аудиторияда якка ҳолда ва гуруҳ бўлиб топшириқларни бажарадилар. Ҳар бир амалий иш бўйича талабаларга уйга вазифа берилади. Ҳар бир амалий ишни сўнгида талабалар билан суҳбат олиб борилади. Ҳар бир талаба томонидан бажарилган лаборатория ишлар хулосалари ва натижалари тизимга киритилади. Тизимга киритилгандан сўнг талабалар томонидан лаборатория ишни ҳимоя қилиш талаб этилади. Тизимга киритилмаган лаборатория ишлар инобатга олинмайди. Талабаларни баҳолаш Талабалар билимини баҳолаш семестр ва якуний назорат давомида ўқитиш материалларини ўзлаштириш кўрсаткичи (тест, топшириқ ва ёзма иш натижаси)га асосланган. Тармов хавфсизлиги курси давомида талабаларнинг билими 100 баллик тизимда баҳоланади. Шундан, 50% балл жорий ва оралиқ натижасига, 50% балл эса якуний назорат натижасига ажратилади. Жорий ва оралиқ балларининг умумий натижаси 30 баллдан паст бўлган талабалар якуний назорат имтихонига киритилмайди. Якуний назоратда 30 ва ундан кўп балл тўплаган талаба фанни ўзлаштирган ҳисобланади.
Download 177 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling