Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети
Download 1.45 Mb.
|
ТДТ(Маъруза 2011) охирги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Изох
- Хусусиятлари
3. Асосий функциялари ва таркиби
Тизимли кайта ишловчи дастурларнинг асосий функциялари ва таркиби; Ассемблер; Алока редакторлар ва юкловчилар; Макропроцессорлар; Трансляторлар (таржимонлар); Тил конверторлари; Редакторлар ва матн процессорлари; Отладчиклар; Дизассемблер; Кросс-системлар; Кутубхоначилар. 1. Ассемблер – бу шундай тизимли кайта ишловчи дастур булиб, у бирон бир машинага мулжалланган дастурлаш тилида ёзилган дастур матнини объект кодига айлантириш учун мулжалланган. (Ассемблер тилидаги матн директивалар ва исмлардан ташкил топади, машина коди эса факат байтлардан ташкил топади.). Изох: Объект коди ёки алока редакторининг киришига, ёки юкловчининг киришига келиб тушади. 2. Алока редакторлари – бу шундай тизимли кайта ишловчи дастур булиб, улар Ассемблер ёрдамида алохида олинган объект модулларини ягона модулга бирлаштиришга мулжалланган. Алока редактори чегарасида барча адрес йуналишлари ягона адреслар фазосига урнатилади. Алохида объект модулларида хар бир объект модули алока редакторининг чикишини юкловчининг кириши деб хисоблайди. Юкловчилар дастурни кайта ишловчи дастурга юклайлилар ва унга бошкарувни узатадилар. Яна шу билан бирга улар юкловчиларни богловчи алохида модулларни бирлаштирадилар. Изох: Юкловчилар жой узгартирувчи ёки абсолют булишлари мумкин. Абсолют юкловчилар хар бир дастурни биттадан фиксирланган адрес буйича юклайдилар. Жой узгартирувчи юкловчилар дастурни хотирадаги ихтиёрий буш жойга жойлаштиришлари мумкин. 3. Макропроцессорлар– бу шундай дастурларки, улар белгили кайта ишлашга мулжалланган булиб, бу жараёнда кандайдир киска фразаларга (макрочакирикларга) узун фразалар (макрокенгайтмалар) мос куйилади. Макропроцессорнинг киришида кандайдир макрочакириклардан олинган матн булиб , чикишида эса – макрокенгайтмалар булади. 4. Трансляторлар (таржимонлар) бир тилда ёзилган матнни бошка тилга угирадилар. Трансляторларнинг куйидаги куринишларини ажратиб курсатиш мумкин: компиляторлар: киришида юкори даража тилида ёзилган дастур матни, чикишида машина кодларидаги алока редакторига ёки юкловчига узатиладиган дастур. Хусусиятлари: таржима функцияларини аник булиниши ва таржима килинган функцияларни бажарилиши.. интерпретаторлар – функциялар булинмайдилар, балки мослаштириладилар. Интерпретатор таржимани ва бажарилишни каторлаб ва кооператив бажаради. Улардан ёзилган дастурни диалог асосида кайта ишлашда фойдаланиш кулай. 5. Тил конверторлари бир юкори даража дастурлаш тилида ёзилган дастур матнини бошка юкори даража дастурлаш тилига айлантириш учун мулжалланган. Улар S1 дастурлаш тилида ёзилган дастурни S2 дастурлаш тилига айлантириш учун керак.. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling