Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация теҳнологиялари давлат қЎмитаси
Педагог кадрлар фаолиятини бахолаш ва рағбатлантириш
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
talim tizimi boshqarish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташаббускор хатти – ҳаракат типи
- Ижрочилик типи.
Педагог кадрлар фаолиятини бахолаш ва рағбатлантириш.
Режа: 1. Педагогнинг фаолият кўрсатиш типлари. 2. Педагогнинг эхтиѐжлари. 3. ТМда педагогларни тақдирлаш тизими. 4. Педагог фаолиятини рағбатлантириш шакллари. Талим муассасаси эришадиган натижалар ҳар бир ҳодим қанақа ишни ва қандай бажаришига боғлиқ. Ташкилий хатти – ҳаракатининг кенг кўламдаги хилма – хил типларини кузатиш мумкин. Бу ТМ хаѐтида фаол қатнашишга интилиш, унинг мақсадларига эришишга имкони борича кўпроқ кўмаклашишдан то имкони кам иш қилишга интилишгача бўлган типлардир. Бошқарув ҳодими ўз жамоасини тушуна олишигина эмас, балки жамоанинг баъзи аъзолари фаол ишлашини “хохлаши”, баъзилари эса “хохламаслиги” сабабларини тушунишга қодир бўлиши, уларнинг хулқ – атвор қоидаларига қандай қилиб таъсир кўрсатишни билиши хам лозим. Одамларни бошқариш хам – санъат. Бироқ ТМ си илмий билимларга таянибгина ўз ривожида хақиқий юксакликка эришиши мумкин. Ҳар бир педагог ТМ га ўз манфаатларини кўзлаб келади. Унинг кутганлари қай даражада рўѐбга чиқишига қараб, бирон – бир хатти – ҳаракат стратегиясини танлайди. Хатти – ҳаракат стратегияси, бу педагог фаолиятининг турли вазиятларда йўналиши ва мазмунини белгилаб берувчи умумий қоидалар. Шунингдек, “Кучинг етмаган нарсага чиранма”, “Ишни қанча қилганинг билан тугамайди”, ѐки “кўз – кўрқоқ, қўл – ботир” ва хоказо қоидалар. Бундай қоидаларга амал қилувчи ҳодимнинг хатти – ҳаракатини тасаввур қилиш қийин эмас. ТМ ҳодимларининг йўналишига ва ҳодим умумманфаат йўлида қўшишга тайѐр бўлган хиссанинг хажмига кўра фарқланувчи ташкилий хатти – ҳаракатнинг асосий турлари қуйидагилардир: Ташаббускор хатти – ҳаракат типи. Унга фаол, ижодий позиция хос. Бундай ҳодим ўзи ва ташкилот учун энг кўп натижага эришишга интилади. 95 Унинг мақсад ва манфаатлари ташкилотники билан мос. У бор кучини ишга солишга тайѐр туради. Масъулиятни ўз зиммасига олади. Ўзини ташкилотнинг бир қисми деб билади, умумий мақсадлар йўлида хатто баъзи нарсаларни қурбон қилишга хам тайѐр туради. Ижрочилик типи. Бу “ўзини кўрсатавермаслик” ѐки “ўзига – ўзи иш орттириш” деган тамойилдаги хатти – ҳаракатлар бўлади. Бундай ҳодим ўзига берилган топшириқларни бекаму кўст ва барча талабларга жавоб берадиган даражада бажарилиши лозим. Аммо бундан ортиқ иш қилмайди. Уни рағбатлантиришларидан ғоят таъсирланади. Иш шароитларига мослашишга интилади, муносабатларни кескинлаштирмай, ўзини осойишта тутади. Одатда масъулиятдан қочади. Ташкилот ундан “устун туради”, у эса, шундай бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Ҳар қандай тартиб – қоидаларга, уларни ўзгартиришга интилмаган холда бўйсунишга тайѐр. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling