Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация теҳнологиялари давлат қЎмитаси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/42
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1739671
TuriМонография
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   42
Bog'liq
talim tizimi boshqarish

Учинчи босқичда эса, талим жараѐнинг мазмуни, унинг мақсадлари, 
вазифалари, ўқитувчилар жамоасида қабул қилинган тамойиллар ва 
қадриятлар йўналиши билан шарт қилиб қўйилган шахслараро муносабатлар 
берилган. 


81 
Тўртинчи босқич хамкорликдаги фаолият мазмуни белгилаб 
бермаслиги сабабли шахслараро муносабатлар ѐқтириш, ѐқтирмаслик, 
хурмат ѐки хурматсизлик ва бошқаларни ўз ичига олади. 
Демак педагоглар жамоаси – бу, эришилиши ҳар бири учун шахсий 
ахамиятга молик бўлган умумий таълим мақсадларига эга бўлган ва умумий 
мақсадларга эришиш имконини берадиган шахсллараро муносабатлар хамда 
ўзаро муносабатлар тузилмасини амалга оширадиган, хамкорликда иш олиб 
борадиган педагоглар гуруҳидир. Жамоанинг ривожланганлик даражаси 
бошқа учта тавсиф: қадриятли – йўналганликнинг етуклиги, уюшганлик ва 
хамжихатликнинг функсияси ҳисобланади. 
Педагогик жамоа фаолиятида мақсадларнинг уч турини ажратиб 
кўрсатиш мумкин: 
1. таълим – тарбия жараѐнининг жорий мақсадлари; 
2. таълим – тарбия фаолиятини ривожлантириш мақсадлари; 
3. жамоанинг ўзини ўзи ривожлантириш мақсадлари. 
Нисбатан ривожланган жамоа ўз олдига ушбу уч тур мақсадларнинг 
барчасини қўяди. 
Бундай жамоа ТМ нинг мавжуд таълим салохиятидан самарали 
фойдалашгагина эмас, балки янгиликларни ўзлаштириш, педагогларнинг 
касбий савиясини шакиллантириш орқали бу салохиятни янада 
кенгайтиришга хам қодир. 
Анча кам ривожланган педагоглар жамоаси ўз олдига фақат биринчи 
турмақсадларини 
қўяди. 
Бундай 
жамоада, 
гарчи, 
янгиликларни 
ўзлаштиришни, айрим педагогларни касби савиясини ошириши зарур бўлса- 
да, уларда иккинчи ва учинчи тур умумий мақсадлар мавжуд бўлмайди. 
Жамоа ўз олдига қандай мақсадларни қўйганлиги унинг қадриятли – 
йўналтирилган етуклигидан дарак беради. Жорий фаолиятда ютуқларга 
йўналтирилганлик жамоа аъзоларининг куч – ғайратини ТМ таълим 
салохиятидан юқори даражада фойдаланишга сафарбар қилишга тайѐрлиги 
билан ўлчанади. Жорий фаолиятида ютуқларга юқори даражада 


82 
йўналтирилган жамоаларда барча бор кучини сафарбар этган холда ишлашга 
интилади. Бундай жамоаларда педагогларни фақат ўз иш натижаси эмас, 
балки бутун ТМ ютуқлари, унинг мавқеи ташвишлантиради. Жорий 
фаолиятда ютуқларга ўртача даражада йўналтирилган ТМ ларда 
педагогларни кўпроқ ўз натижалари ва ютиқлари қизиқтиради. Фаолиятни 
ривожлантиришга 
йўналтирилганлик, 
жамоадаги 
мавжуд 
бўлган 
муносабатунинг аъзоларининг таълим – тарбия фаолияти мазмунини, ташкил 
этилишини 
ва 
методларини 
такомиллаштиришидаги 
фаоллигини 
рағбатлантиришга қанчалик қодирлигини кўрсатади. Бундай жамоада касбий 
махорат ва умуммаданий савиясининг юксаклиги унинг ҳар бир аъзоси учун 
қадрият ҳисобланади. Жамоадаги муносабат ўз устидан ишлашни 
рағбатлантиради ва аксинча, ишни қилаѐтганлар тақдирланмайди.
Ўқитувчиларни нафақат ўз махорати ўсиши, балки хамкасблари 
махоратининг ўсиши хам бирдек ташвишга солади. 
Ўзини ўзи ривожлантиришга ўртача даражада йўналтирилган жамоада 
педагогларнинг касбий махорти ўсиши ва умуммаданий савияси юксалиши 
бўйича гуруҳий мейѐрлар унчалик қийин эмас. Юксак даражадаги махоратга 
эришган ўқитувчининг ўз устидан ишлашини давом эттириши ѐки 
эттирмаслигига унинг хамкасблари бефарқ қараши мумкин. Асосан ѐш 
ўқитувчиларга қаттиқ этибор берилади. Ўзини ўзи ривожлантиришга паст 
даражада йўналтирилган жамоада педагогларнинг касбий махорати ўсиши ва 
умуммаданий савияси юксалиши уларнинг ҳар бирининг ўз иши сифатида 
қабул қилинади: жамоа ўз аъзолари фаолиятининг бу томонлари хақида кам 
қайғуради.
ТМ хаѐтида педагоглардан биргаликдаги фаолиятини ўзлари ташкил 
этишини талаб қиладиган кўплаб вазиятлар мавжуд. 
Жамоанинг уюшганлиги замирида унинг биргаликдаги фаолиятининг 
оқилона тузилмасини шакиллантиришга ва ўзгарувчан шароитда уни усталик 
билан қайта қуришга қодирлиги тушунилади. Бу жамоа аъзоларининг 


83 
масъулятлилигига, уларнинг хамжамиялигига ва бошқарувга жалб 
этилганлигига боғлиқ.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling